Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳуқуқни қўлловчи органлар /

Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари (АВ томонидан 08.07.2009 й. 1980-сон билан рўйхатга олинган Адлия вазирининг 08.07.2009 й. 157-мх-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 8 июлда 1980-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирининг

2009 йил 8 июлдаги

157-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА


Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга

тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган

ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан

ижро ҳужжатларини ижро этиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Қонунига (бундан кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) мувофиқ қарздор жисмоний шахсга ташкилотлар ёки бошқа шахслар тўлаётган (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларга (бундан кейинги ўринларда иш ҳақи деб юритилади) ундирувни қаратиш орқали ижро ҳужжатини мажбурий ижро этиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Суд ижрочисига ижро этиш учун тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ижро ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда қарздорга иш ҳақи тўлаётган ташкилотларга ижро этиш учун юборилади:

даврий тўловларни ундириш тўғрисидаги қарорларни ижро этишда;

энг кам иш ҳақининг икки бараваридан кўп бўлмаган миқдордаги, шу жумладан, йиғма ижро иши юритишга бирлаштирилган ижро ҳужжатлари бўйича ушбу миқдордаги пул суммасини ундиришда;

ундирилаётган суммаларни тўлиқ узиш учун қарздорнинг мол-мулки бўлмаганда ёки унинг мол-мулки етарли бўлмаганда.


2. Ундирув қуйидаги пул суммаларига қаратилиши мумкин эмас:

майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача тарзда шикаст етганлик, шунингдек боқувчисининг вафот этганлиги сабабли кўрилган зарарни тўлаш суммаларига;

хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида майиб бўлган (яраланган, шикастланган, контузияга учраган) шахсларга ва мазкур шахслар ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда уларнинг оила аъзоларига тўланадиган суммаларга;

бола туғилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

алимент мажбуриятлари бўйича тўланадиган суммаларга;

меҳнат шароити ноқулай ва ўзига хос бўлган ишлар учун тўланадиган суммаларга, шунингдек радиация таъсирига учраган шахсларга ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда тўланадиган суммаларга;

ҳомиладорлик ва туғиш бўйича тўланадиган нафақа суммаларига;

дафн этиш маросими учун бериладиган нафақа суммаларига;

қисман ҳақ тўланадиган таътил даврида болани парваришлаш учун тўланадиган суммаларга;

бола туғилиши, қариндошлар вафот этиши, никоҳ тузиш муносабати билан корхона, муассаса ёки ташкилот томонидан тўланадиган суммаларга;

хизмат сафари, бошқа жойга ишга ўтказилганлиги, қабул қилинганлиги ёки юборилганлиги муносабати билан тўланадиган суммаларга;

меҳнатга оид муносабатлар бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тариқасида тўланадиган суммаларга.


3. Алиментлар ундириш тўғрисидаги, майиб бўлганлик ёки соғлиққ

...
Время: 0.0023
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск