язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Давлат сири. Тижорат ва хизмат сири. Конфиденциал ахборот/ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 07.05.1993 й. 849-ХII-сон "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.1993 й.

N 849-ХII



"ДАВЛАТ СИРЛАРИНИ САҚЛАШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни эълон қилинган пайтдан эътиборан амалга киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

маълумотларнинг маҳфийлик даражасини аниқлаш ва белгилаш тартиби тўғрисидаги Низомни;

Ўзбекистон Республикасида маҳфийлаштирилиши лозим бўлган маълумотлар Рўйхатини;

Ўзбекистон Республикасининг алоҳида тартибга бўйсунувчи, алоҳида муҳим ва муайян тартибга бўйсунувчи объектлар рўйхатини; Ўзбекистон Республикасида маҳфийликни сақлаш тартибини таъминлашга доир йўриқномани ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

давлат сирларини сақлаш борасидаги ишларни пул билан ва моддий-техника билан таъминлаш чора-тадбирларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                 Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси", 1993 йил, 5-сон, 233-модда