язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Аудит. Баҳолаш фаолияти. Суғурталаш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.09.2000 й. 365-сон "Аудиторлик фаолиятни такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларнинг аҳамиятини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.09.2000 й.

N 365



АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА АУДИТОРЛИК

ТЕКШИРИШЛАРНИНГ АҲАМИЯТИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш, аудиторлик хулосалари солиқ органлари ва бошқа назорат органлари томонидан ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисобот тузиш аудиторлик ташкилоти томонидан амалга ошириладиган микрофирмаларнинг молия-хўжалик фаолияти солиқ органлари томонидан тегишли аудиторлик ташкилоти албатта жалб қилинган ҳолда текширилади. Бунда молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги учун аудиторлик ташкилоти жавоб беради.

2. Қуйидагилар;

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектлардан жарима ундириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги:

фаолият кўрсатаётган аудиторлик ташкилотларини 2001 йил 1 октябргача мазкур қарор талабларига мувофиқ белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказсинлар ва аудиторлик фаолиятини амалга оширишга янги намунадаги лицензия берсинлар;

Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда кўрсатиб ўтилган муддатда қайта рўйхатдан ўтмаган аудиторлик ташкилотлари фаолиятини белгиланган тартибда тўхтатиш чора-тадбирларини кўрсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, вазирликлар ва идоралар идоравий меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чиқилишини ва мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


8. Ҳукуматнинг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов







Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 22 сентябрдаги

365-сон қарорига

2-ИЛОВА



Мажбурий аудиторлик текшируви

ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун

хўжалик юритувчи субъектлардан жарима

ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом "Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган ва мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаганлиги учун хўжалик юритувчи субъектдан жарима ундиришнинг ягона тартибини белгилаб беради.


2. Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектларга татбиқ этилади.


3. Хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши жарима солиш учун асос ҳисобланади.

Қуйидагилар:

ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача йиллик молиявий ҳисобот аудиторлик текширувидан ўтказилмаслиги;

аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслиги хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаши деб эътироф этилади.


4. Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъект олдинги йил учун ўз йиллик молиявий ҳисоботини ҳисобот йилининг 1 майигача аудиторлик текширувидан ўтказади ва аудиторлик текшируви тамом бўлгандан кейин 15 кун мобайнида тегишли солиқ органига аудиторлик хулосасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини тақдим этади.


5. Аудиторлик хулосаси нусхаси солиқ органига белгиланган муддатда тақдим этилмаган тақдирда хўжалик юритувчи субъект солиқ органига аудиторлик хулосаси мавжуд эмаслигининг сабабини акс эттирувчи тушунтиришни ёзма шаклда тақдим этиши керак.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўлланишига олиб келади. Хўжалик субъектининг мансабдор шахсига нисбатан маъмурий жазо қўллангандан кейин календарь йил охиригача мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаш хўжалик субъектидан ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган миқдорда жарима ундирилишига олиб келади. Бунда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товланган тақдирда хўжалик субъектига жарима суд тартибида солинади, хўжалик субъекти содир этилган ҳуқуқбузарликда айбини тан олган ҳамда жаримани ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда эса - жарима солиқ органи томонидан солинади.

6. Жарима қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади. Бунда хўжалик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активларининг йигирма фоизидан ортиқ бўлган ялпи жарима хўжалик субъектига жарима солиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб ундириладиган суммани олти ой мобайнида ҳар ойда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилган ҳолда ундириб олинади.

7. Жарима ставкалари табақалаштирилган ва мажбурий текшириладиган хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисобот йили охирида маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни сотишдан олинган ялпи тушуми миқдорига қараб белгиланадиган миқдорларда ундириб олинади.

Жарима миқдори*


Бир йилда махсулот (ишлар, хизматлар)

сотишдан олинган ялпи тушум миқдори

(ҚҚС хам шу жумлага киради)**


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 50 баравари


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 500 бараваригача


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 75 баравари


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 500 бараваридан 15 минг бараваригача


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 100 баравари


Энг кам ойлик иш хақи миқдорининг 15 минг бараваридан ортиқ


9. Тўланадиган жарималар тўлиқ миқдорда тегишли маҳаллий бюджетига ўтказилади.

10. Солиқ органлари қуйидагилар:

мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар;

ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотини кўрсатиб ўтган ҳолда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар;

мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар;

мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида маълумотлар базасини олиб боради.

Давлат солиқ қўмитаси ҳар йили 20 февралгача ва 20 июлгача лицензия берувчи органга ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ва уларга нисбатан ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярми учун қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида умумлашма ахборот тақдим этади. Бунда ҳар бир мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилган хўжалик юритувчи субъект бўйича мазкур текширувни олиб борган аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилади.

Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазо чораларини қўлламаганлиги учун солиқ органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.

*) Жарима миқдорини аниқлашда энг кам ойлик иш ҳақининг жарима солиш тўғрисида қарор чиқарилган санадаги миқдоридан фойдаланилади.

**) Бюджетдан ташқари ва хайрия жамғармалари учун ялпи тушум деганда амалдаги тушумлар, шу жумладан аъзолик бадаллари тушунилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2000 йил 22 сентябрдаги

365-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратининг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида" 1993 йил 3 майдаги 198-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1994 йил 19 апрелдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 23-модда) билан тасдиқланган Корхоналар (ташкилотлар)га фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низом II бўлимининг аудиторлик фаолиятини амалга оширшга лицензия беришга доир қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" 2002 й. 20-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2000 й., N 9, 62-модда.