Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /

3. 2015 йил учинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 40-сон, 2015 йил 6 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



2015 ЙИЛ УЧИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА

СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР

ТАВСИЯЛАР*


Бугунги сонимизда "Norma Ekspert" мутахассислари томонидан тайёрланган жорий йилнинг III чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этяпмиз**. Тавсиялар турли фаолият соҳасидаги корхоналар учун қисман озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни ҳамда ЯСТнинг*** энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоб-китоб қилиш ҳамда унга доир ҳисоботни тўлдириш бўйича тушунтиришлар билан бирга вазиятлар тарзида тақдим этилмоқда.


              

Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.

Ягона солиқ тўлови:

микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай;

микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади.


Солиқ кодексининг 360-моддаси.


Қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда айрим турдаги солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда уларнинг тўланиши лозим бўлган энг кам миқдори белгиланади.


Солиқ кодексининг 28-моддаси тўртинчи қисми.

        


ДИҚҚАТ! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилган.



1-вазият.


ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН

ЯСТ ҲИСОБ-КИТОБИ


Чакана савдо корхонаси Тошкентда солиқ ҳисобига олинган жойи бўйича (озиқ-овқат товарларини - пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқаларни) сотади.


2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида товар обороти 77 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:

нақд пул маблағлари - 40 500 минг сўм;

пластик карталарни қўллаган ҳолда - 35 500 минг сўм;

ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиш йўли билан (белгиланган лимит доирасида) - 1 000 минг сўм.

Ярим йиллик якунлари бўйича бюджетга 6 322,6 минг сўм ЯСТ, шу жумладан I ва II чорак учун 3 313,6 минг сўм қўшимча тўланди.


2015 йилнинг июль ойида дўкон кенгайтирилганлиги ва таъмирлаш ишлари юритилганлиги муносабати билан ишламаган, пул тушумлари қабул қилинмаган. Ушбу ойда корхона раҳбариятининг қарорига кўра дўконда кичик цех очилди, унда келиб тушган товарлар (ёрмалар, мевалар, тухум ва бошқалар) сараланади ва идишларга жойланади.

Август ойида савдо яна йўлга қўйилди. Август-сентябрь ойларида 61 000 минг сўм суммасидаги товарлар реализация қилинган, улардан 28 000 минг сўми - нақд, 33 000 минг сўми эса пластик карточкалар билан келиб тўланган.


2015 йилнинг III чораги учун ЯСТ ҳисоб-китобида чакана савдо корхонаси қуйидагиларни эътиборга олади:

q савдодан олдинги операцияларни - товарларни саралаш, ўраб-жойлаш ишларини бажарувчилар улар бўйича харажатларни (ўраб-жойлаш материаллари, ходимлар иш ҳақи, ЯИТ ва бошқалар) реализация қилишга оид харажатларга (9410-"Сотиш харажатлари" ҳисобварағига) ҳисобдан чиқарадилар;

q чакана савдо корхоналари учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчалари жойлашган жойига қараб белгиланган. Пластик карталарни қўллаб олинган тушумга 5%га пасайтирилган ставка бўйича ЯСТ солинади. Агар Тошкент шаҳри учун белгиланган ставка 4%ни ташкил қилса, терминал орқали келиб тушган тушумлардан ЯСТ 3,8%лик ставка бўйича ҳисобланади;

q чакана савдо корхоналари томонидан нақд пул маблағлари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг пластик карталарини қўллаган ҳолда, бюджет ташкилотлари ва ижтимоий соҳа муассасаларидан (болалар, даволаш муассасалари, қариялар уйлари, болалар уйлари, ногиронлар уйлари, илмий ва маърифий муассасалардан) тўлов пул ўтказиш йўли билан чекловларсиз қабул қ

...
Время: 0.0044
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск