язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ер қонунчилиги/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.10.2015 й. 285-сон “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.10.2015 й.

N 285


ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ТАНЛОВ АСОСИДА

ЕР УЧАСТКАЛАРИ БЕРИШ ТАРТИБОТЛАРИНИ

ВА ҚУРИЛИШ УЧУН РУХСАТНОМАЛАР ОЛИШ

ТАРТИБИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПФ-4725-сон Фармони билан тасдиқланган Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш, қурилишнинг барча босқичларида - шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиботлари доирасида ягона қоидалар ва талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга ошириладиган қурилиш соҳасида рўйхатдан ўтказиш ва рухсат бериш тартиботларининг барча турларини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш чора-тадбирларини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини фақат танлов асосида бериш ҳисобига тадбиркорлик субъектларига тенг рақобат шароитлари яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекциялари томонидан хабар бериш тартибини жорий этиш йўли билан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар бериш механизмини такомиллаштириш.


2. Белгилаб қўйилсинки:

2016 йил 1 январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида доимий фойдаланишга майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкалари фақат танлов асосида берилади;

тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкаларининг рўйхатини ўз вақтида шакллантириш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари томонидан таъминланади.


3. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:

Юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун доимий фойдаланишга танлов асосида ер участкалари бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда амалга оширилаётган ерлар мониторингини пухта таҳлил қилиш натижаларига кўра фойдаланилмаётган ерларнинг аниқланишини таъминласинлар, кейинчалик уларни тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида бериладиган ер участкалари рўйхатига киритсинлар;

бир ой муддатда - белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишловчи танлов комиссиялари ташкил этсинлар ва уларнинг фаолиятига кўмаклашишга доир чора-тадбирлар комплексини амалга оширсинлар, ойдинлик ва ошкоралик тамойилларига риоя этилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда янгидан ташкил этилаётган танлов комиссиялари аъзолари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, тадбиркорлик субъектларига "ягона дарча" тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатувчи ягона марказлар мутахассислари учун тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш, шунингдек қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома бериш ва қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилиш тартиботларини такомиллаштириш чора-тадбирларининг амалда тўғри қўлланилиши ва натижадорлиги юзасидан семинар-тренинглар ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шаҳарсозлик фаолияти ва бошқа ноқишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ер участкалари беришнинг, шунингдек объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилишга рухсатномалар беришнинг, бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни (фасадни таъмирлашни) келишишнинг, турар жойни нотурар жой тоифасига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилишнинг умумий белгиланган тартибини янада соддалаштириш юзасидан уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


6. Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда оммавий ахборот воситалари иштирокида тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қурилишнинг барча босқичларида - шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашдан бошлаб объектларни фойдаланишга топширишгача бўлган босқичларда рухсат берувчи тартиботларни такомиллаштириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида хабардорлигини оширишга йўналтирилган, шу жумладан, тегишли маълумотларни аҳолининг кенг қатламлари ва тадбиркорлик субъектларининг фойдаланиши қулай бўлган ахборот манбаларида жойлаштириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 2-сон, 13-модда) билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун майдони 1 гектаргача ва 1 гектар бўлган ер участкаларини танлов асосида беришга".


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 7 октябрдаги

285-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга танлов асосида ер участкалари беришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 25 майдаги 147-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 5-сон, 41-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 24 августдаги ПФ-4354-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарори)" 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 11-сон, 85-модда) илованинг 33-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сон Фармони)" 2012 йил 30 майдаги 149-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 37-модда) илованинг 5-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ("Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 2 майдаги ЎРҚ-328-сон Қонуни)" 2012 йил 12 сентябрдаги 266-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 65-модда) илованинг 3-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 59-модда) 3-илованинг 10-банди ва 14-бандининг олтинчи хатбоши.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида" 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 83-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида" 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарори)" 2013 йил 24 октябрдаги 288-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 77-модда) илованинг 2-банди.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарори)" 2014 йил 3 июндаги 138-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 6-сон, 56-модда) илованинг 15-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 12 октябрь, 40-сон, 520-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 89-модда