Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.10.2015 й. 305-сон “Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг самарали фаолиятини таъминлашга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.10.2015 й.

N 305



КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ИЛМИЙ-ТАЪЛИМ

МАРКАЗИНИНГ САМАРАЛИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 30 сентябрдаги ПҚ-2414-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек халқаро стандартларга мувофиқ корпоратив бошқарув ва менежмент соҳасида мутахассислар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва уларнинг профессионал савиясини ошириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этишни илмий-методик қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат дипломининг намунаси 4-иловага мувофиқ;

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификатининг намунаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) муассиси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳисобланади;

Марказ фаолиятини молиялаштириш муассиснинг маблағлари, магистратура талабаларини ва ўқув курслари тингловчиларини ўқитганлик учун тўлов, республика ташкилотлари ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Марказнинг магистратурасига хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган 40 ёшгача ёшдаги, олий маълумотга (дипломли мутахассис, бакалавр) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин камида уч йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлари ва мутахассислари тест синовлари йўли билан очиқ танлов асосида қабул қилинадилар;

Марказда хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг магистр даражасига эга ёки дипломли мутахассис бўлган раҳбар ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш махсус таълим дастурлари бўйича амалга оширилади;

Марказда ўқиш даврида магистратура тингловчиларининг улар эгаллаб турган иш ўринлари (лавозимлари) ва иш ҳақи сақлаб қолинади;

ўқув-методик раҳбарлик ва таълим жараёнини юритиш тузиладиган шартномалар асосида Марказнинг хорижий ҳамкорлари билан биргаликда амалга оширилиши мумкин.

Марказга Марказ Васийлик кенгашининг қарори билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

3. Марказ:

Васийлик кенгаши билан келишган ҳолда Магистрлар тайёрлаш бўйича давлат таълим стандартлари талабларига мувофиқ Марказда ўқитиладиган фанларнинг ўқув режалари, дастурлари ва рўйхатини бир ой муддатда тасдиқласин;

2016 йилдан бошлаб битирувчиларнинг доимий равишда янгиланадиган маълумотлар базаси фаолият кўрсатишини таъминласин, уларнинг касбий ўсиши ва тадбиркорлик соҳасидаги ютуқларининг тизимли мониторингини олиб борсин.


4. Марказга пулли асосда консалтинг хизматлари кўрсатишга, шу жумладан, илғор хорижий ва миллий тажрибани умумлаштириш асосида тегишли тавсиялар берган ҳолда ташкилотларда семинарлар, тренинглар ва форумлар, корпоратив бошқарув ва менежмент тизимлари диагностикасини ташкил этишга, корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадида қўлланмаларни ва ички корпоратив ҳужжатларни ишлаб чиқишга рухсат берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси:

Марказнинг республика минтақаларидан иштирокчилар ва хорижий илмий-таълим муассасалари билан видеоконференциялар ва масофавий тренинглар ўтказиш учун "Электрон таълим" миллий тармоғига уланишини;

Марказнинг Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий лицензион ахборот-кутубхона ресурслари фондларига доимий равишда электрон уланишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳри ҳокимлиги йиғимлар ва бошқа тўловлар ундирмасдан бир ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Республика бизнес мактабининг Марказга ўтаётган автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида қайта рўйхатдан ўтказсинлар;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги тугатилган Олий бизнес мактабининг кўчмас мол-мулкига кадастр ҳужжатларини Марказга қайта рўйхатдан ўтказсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси бир ҳафта муддатда Марказнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

4-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази

магистратурасини тамомлаганлик тўғрисидаги

давлат дипломи намунаси


(титул варағи)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ





KORPORATIV BOSНQARUV

ILMIY-TA`LIM MARKAZI

CORPORATE GOVERNANCE

SCIENCE & EDUCATION CENTER


           



(1-бет)

KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI

MAGISTR DIPLOMI

MBA № 000000




Davlat attestatsiya kоmissiyasining

20__ yil "___" _________dagi ___-sonli qaroriga binoan

______________________________________________ga

(familiyasi, ismi, otasining ismi)






Biznes boshqaruvi magistri




darajasi berildi



Davlat attestatsiya

komissiyasi raisi


Direktor



M.O`. Qayd raqami № _______

Toshkent sh., "__" _________ 20__ yil

(berilgan sana)               

         

(2-бет)

CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE &

EDUCATION CENTER




MASTER`S DIPLOMA




MBA № 000000




In accordance with the decision of the State Attestation Commission




№ ___ of "___" ______ 20 __




______________________________________

Is awarded degree of




Master of Business Administration




Chairman of the State

Attestation Commission



Director


P.S. Registration № _______

Tashkent "__" _______ 20 __

        

(3-бет)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ

           

Korporativ boshqaruv ilmiy-ta`lim markazi

         

DIPLOMGA ILOVA __________

(ushbu ilova diplomsiz kuchga ega emas)

  

     



(familiyasi, ismi, otasining ismi)


20__-yil va 20__-yillarda Korporativ boshqaruv ilmiy-ta`lim markazida quyidagi mutaxassislik bo`yicha ta`lim oldi:


     


O`qish davomida quyidagi fanlar o`zlashtirildi:

  

T.r.

O`quv rejasiga muvofiq

fanlar nomi


O`quv rejasida belgilangan

soatlar miqdori


To`plangan

reyting ballari


I. UMUMUIY FANLAR


1.





2.





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





II. MUTAXASSISLIK FANLARI

1.





2.





3.





4.





(4-бет)

T.r.

O`quv rejasiga muvofiq

fanlar nomi


O`quv rejasida belgilangan

soatlar miqdori


To`plangan reyting

ballari

5.





6.





7.





8.





9.





10.





III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI

1.





2.





3.





4.





5.





6.





Direktor



O`quv jarayonini tashkillashtirish bo`yicha direktor o`rinbosari

(5-бет)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ

ТАСВИРИ



Scientific and educational centre for Corporate Governance


ATTACНMENT TO DIPLOMA __________

(not valid without diploma)


     



(full name)


Stydied from 20__ to 20__ in the scientific and educational centre for corporate governance on the speciality


     


During the training process stydied the following subjects and received rating points:

N

Subjects title


Quantity of hours,

set by training plan


Received rating

points


I. GENERAL SUBJECTS

1.





2.





3.





4.





5.





6.





7.





8.





9.





10.





II. SPECIAL SUBJECTS

1.





2.





3.





4.





(6-бет)

N

Subjects title


Quantity of hours,

set by training plan


Received rating

points


5.





6.





7.





8.





9.





10.





III. FINAL EXAMINATION

1.





2.





3.





4.





5.





6.





Director



Deputy Director responsible for educational process






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

5-ИЛОВА



Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг

ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги

давлат сертификати намунаси


(титул варағи)


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ ГЕРБИНИНГ ТАСВИРИ





KORPORATIV BOSНQARUV

ILMIY-TA`LIM MARKAZI

CORPORATE GOVERNANCE

SCIENCE & EDUCATION CENTER


        



(1-бет)

KORPORATIV BOSНQARUV ILMIY-TA`LIM MARKAZI


SERTIFIKATI

№ 000000





   

         

(familiyasi, ismi, otasining ismi)

"_______________" yo`nalishi bo`yicha o`quv

kurslarini muvaffaqiyatli tugatdi





Direktor





M.O`. Qayd raqami № _______

Toshkent sh., "__" _________ 20__ yil

(berilgan sana)                  

(2-бет)


CORPORATE GOVERNANCE SCIENCE & EDUCATION CENTER



CERTIFICATE

№ 000000





   

         

      

successfully completed the course "_______________"





Direktor





P.S. Registration № _______

Tashkent "__" _______ 20 __

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 18 июндаги 118-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг магистратурасига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-бандининг иккинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг" сўзлари "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 январдаги 21-сон қарори билан тасдиқланган Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатидаги "Корпоратив бошқарув маркази" сўзлари "Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 3-сон, 12-модда) билан тасдиқланган Магистратура тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабига" сўзлари "Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига" сўзлари билан алмаштирилсин.





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 27 октябрдаги

305-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Корпоратив бошқарув марказини ташкил этиш тўғрисида" 2003 йил 4 июлдаги 304-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2004 йил 17 январдаги 28-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 1-сон, 5-модда) илованинг 35-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда баъзиларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2005 йил 22 февралдаги 73-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 13-модда) 2-илованинг 18-банди.


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида" 2008 йил 22 июлдаги ЎРҚ-163-сон ҳамда "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида 2008 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-183-сон қонунлари)" 2009 йил 22 декабрдаги 323-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 12-сон, 79-модда) илованинг 6-банди.


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2013 йил 19 февралдаги 48-сон қарори.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Олий бизнес мактаби фаолиятини ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 8 октябрдаги 282-сон қарори.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг айрим масалалари тўғрисида" 2014 йил 31 декабрдаги 375-сон қарори.


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактабининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 2 апрелдаги 79-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 2 ноябрь, 43-сон, 549-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2015 йил, 10-сон, 94-модда










































Время: 0.1693
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск