язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари/ Фаолиятнинг бошқа турлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.2003 й. 315-сон "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.2003 й.

N 315


ГИЁҲВАНДЛИК ВОСИТАЛАРИ, ПСИХОТРОП

МОДДАЛАР ВА ПРЕКУРСОРЛАРНИНГ МУОМАЛАДА

БЎЛИШИ БИЛАН БОҒЛИҚ ФАОЛИЯТНИ

ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДА


"Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида" ҳамда "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Гиёҳвандлик моддаларини назорат қилиш давлат комиссияси билан келишган ҳолда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар бериш юзасидан хулосалар тайёрлаш бўйича эксперт комиссияларининг шахсий таркибини ва улар тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар;

2003 йил 1 октябргача ушбу қарор талабларига мувофиқ юридик шахсларга гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига лицензиялар берилишини таъминласинлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, белгиланган тартибда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) фаолияти билан шуғулланаётган ҳамда белгиланган муддатларда лицензия олмаган юридик шахслар гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш) ҳуқуқидан қонун ҳужжатларига мувофиқ маҳрум қилинадилар.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш тўғрисида" 2001 йил 29 январдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 1-сон, 7-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири котибиятига, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ. Назиров ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири З.А. Алматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                               Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 16 июлдаги

315-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

қарорларига киритилаётган ўзгартириш

ва қўшимчалар

2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндага 236-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 6-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Фаолиятнинг айрим турларини лицензияловчи орган рўйхатининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги" бўлимининг биринчи хат боши қуйидаги тахрирда баён қилинсин:

"Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни олиб кириш (олиб чиқиш), сақлаш, сотиш (бериш), тақсимлаш, ташиш, яратиш ва ишлаб чиқариш, тайёрлаш, йўқ қилиш, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлардан илмий ва ўқув, ишлаб чиқариш мақсадларида, шу жумладан тиббиёт ва ветеринарияда фойдаланиш".



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 7, 63-модда.