Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Меҳнат қонунчилиги асослари / Меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш /

Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.09.2014 й. 263-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2014 йил 15 сентябрдаги

263-сон қарорига

1-ИЛОВА



Иш ўринларини меҳнат шароитлари

ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги

юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом меҳнат шароитлари, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлиги, асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш, унинг натижаларини расмийлаштириш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилотларга қўйиладиган талабларни белгилайди.


2. Ушбу Низом барча иш берувчилар - корхоналар, муассасалар, ташкилотлар (кейинги ўринларда корхоналар деб аталади) учун мажбурий ҳисобланади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


иш ўрни - ходимларнинг меҳнат фаолияти жараёнида доимо ёки вақтинча бўлиш жойи;


ўхшаш иш ўринлари - қуйидаги белгиларнинг жами: бир номдаги касб ёки лавозим; бир хилдаги иш режимида бир типдаги технологик жараённи юритишда айнан бир хил касб вазифаларини бажариш; бир типдаги ишлаб чиқариш ускунаси, асбоблар, мосламалар, материаллар ва хом ашёдан фойдаланиш; бир ёки бир неча типдаги биноларда ёки очиқ ҳавода ишлаш; вентиляция, кондициялаштирилган ҳаво, иситиш ва ёритишнинг бир типдаги тизимларидан фойдаланиш, иш жойида объектларнинг (ишлаб чиқариш ускунаси, транспорт воситалари ва шу кабиларнинг) бир хил жойлашиши; бир класс ва даражадаги зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг бир хилдаги тўплами; якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан бир хилда таъминланганлик билан тавсифланадиган иш ўринлари;


иш зонаси - ходимлар доимо ёки вақтинча бўладиган жойлар жойлашган пол ёки майдонча даражасидан 2 метргача баландликдаги сатҳ;


турғун бўлмаган иш ўринлари - ҳудудий ўзгариб турадиган иш зоналаридаги иш ўринлари, бунда бир ёки бир неча ходимлар хусусиятига кўра ўхшаш иш ёки операцияни бажарадиган ишлаб чиқаришнинг зарур воситалари билан жиҳозланган иш ўрнининг бир қисми иш зонаси деб ҳисобланади;


касб касаллиги - ушбу касб учун хос бўлган ҳамда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг зарарли ва хавфли омиллари таъсири натижасида ходим чалинган касаллик;


иш қобилияти - инсоннинг талаб этиладиган вақт оралиғида топширилган сифатида ишнинг аниқ миқдорини бажариш қобилиятини тавсифлайдиган организмнинг физиологик ва психологик функциялари имкониятлари билан белгиланадиган инсоннинг ҳолати;


ишлаб чиқариш муҳити - меҳнат фаолияти жараёнида ходимга таъсир кўрсатувчи кимёвий, биологик, физик ва ижтимоий омилларнинг йиғиндиси;


меҳнат шароитлари - ходимнинг иш лаёқати ва соғлиғига таъсир кўрсатувчи ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари йиғиндиси;


зарарли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг касалликка чалинишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили;


хавфли ишлаб чиқариш омили - таъсири ходимнинг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш омили. Миқдорий тавсифига ва амал қилишининг давомийлигига боғлиқ равишда айрим зарарли ишлаб чиқариш омиллари хавфли бўлиши мумкин;


меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитлари - зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимга таъсири истисно этиладиган ёхуд уларнинг таъсири даражаси белгиланган нормативлардан ортиқ бўлмаган меҳнат шароитлари ҳолати;


ишлаб чиқариш фаолияти - хом ашёнинг ҳар хил турларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни, қуришни, ҳар хил хизматлар кўрсатишни ўз ичига оладиган хатти-ҳаракатлар йиғиндиси;


ЯТҲВ (якка тартибдаги ҳимоя воситалари) - зарарли ёки хавфли ишлаб чиқариш омилларининг ходимларга таъсирининг олдини олиш ёки камайтириш, шунингдек ифлосланишдан ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган техник воситалар (махсус кийим, махсус пойабзал ва якка тартибдаги ҳимоянинг бошқа воситалари);


меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш (аттестация) - иш жойларида меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнларининг оғирлиги ва тиғизлигини ҳамда асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилигини баҳолаш, зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш омилларини баҳолаш, шунингдек меҳнат шароитларини, меҳнат жараёнининг оғирлиги ва тиғизлигини қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқлаштириш мақсадида ўтказиладиган комплекс тадбирлар;


аттестация комиссияси - аттестациянинг барча босқичларида меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказишни ташкил этиш, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг бутун комплексини амалга ошириш учун корхона раҳбарининг қарори билан ташкил этиладиган комиссия;


аттестациядан ўтказувчи ташкилот - ушбу Низомда белгиланган меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун талабларга жавоб берадиган ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчайдиган ва меҳнат шароитларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини баҳолайдиган юридик шахс.


4. Аттестация фуқароларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган соғлиғи ва меҳнатнинг хавфсиз шарт-шароитларига бўлган конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш мақсадида иш ўринларидаги меҳнат шароитларини баҳолаш ҳамда ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилларини аниқлаш учун ўтказилади.


5. Аттестация натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади ва:

меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва меҳнатнинг бошқа алоҳида шарт-шароитларида банд бўлган ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсацияларни белгилаш;

ходимларни иш жойларидаги меҳнат шароитлари, соғлиққа шикаст етказишнинг мавжуд хавфи, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари ҳамда оғир ишларда, ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ишларда ва бошқа алоҳида меҳнат шароитларида ишловчи ходимларга берилиши керак бўлган компенсациялардан хабардор қилиш;

иш жойларида меҳнат шароитларини назорат қилиш;

касбий хавфни баҳолаш;

ходимларни якка тартибдаги ва жамоавий ҳимоя воситалари билан таъминлаш;

меҳнат шароитларининг ҳолати тўғрисида статистика ҳисоботини тайёрлаш;

меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этишнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш;

касб касаллигига шубҳа туғилганда касалликнинг касб билан боғлиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек касб касаллиги ташҳисини аниқлаш;

ходимлар меҳнатининг хавфсиз шарт-шароитларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар ва келишмовчиликларни кўриб чиқиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқ ходимларни санитария-маиший ва тиббий таъминлаш;

ходимларнинг айрим тоифалари учун меҳнатни чеклашларни асослаш, ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти ҳуқуқини берувчиларга тегишли деб топиш;

шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш фонди маблағлари ҳисобига корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасини яхшилаш тадбирларини режалаштириш ва молиялаштириш;

хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касблари асосий лавозимлари классификаторида ҳамда хизматчилар лавозимлари ва ишчи касбларининг тармоқ тариф-малака маълумотномаларида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш;

корхонада меҳнат шароитлари ва муҳофазасининг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва қайта ишлаш учун асос ҳисобланади.


6. Қуйидаги:

ходимларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва компенсациялар белгиланадиган ноқулай, зарарли ва (ёки) хавфли ҳамда бошқа алоҳида меҳнат шароитларига эга бўлган;

уларда ногиронлиги бўлган шахслар банд бўлган;

имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларида кўрсатилган;

хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги барча иш ўринлари ва касблар аттестациядан ўтказилиши керак.

Ушбу бандда кўрсатилмаган иш ўринларини аттестациядан ўтказиш корхона раҳбарининг хоҳиши бўйича ўтказилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, ушбу Низом, Хизматчилар ва ишчи касбларнинг асосий лавозимлари классификатори, шунингдек санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари, қурилиш нормалари ва қоидалари, меҳнатни муҳофаза қилиш стандартлари тизими, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар, бошқа қонун ҳужжатлари аттестацияни ўтказишнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади.


8. Аттестацияни ўтказиш даврийлигини корхонанинг ўзи белгилайди, бироқ у ҳар 5 йилда камида бир марта ўтказилади.

Аттестациянинг ўз вақтида ўтказилиши юзасидан масъулият корхона раҳбарига юкланади.


9. Аттестация материаллари қатъий ҳисобот бериладиган материаллар ҳисобланади ва 50 йил сақланади.

Қайта ташкил этишда аттестация материаллари тўлиқ ҳажмда қайта ташкил этилаётган корхонанинг ҳуқуқий меросхўрига, тугатилган тақдирда эса - белгиланган тартибда давлат архивига берилади.



II. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


10. Аттестация фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида аттестация бўйича ишларни бажариш учун иш берувчи томонидан жалб этиладиган аттестациядан ўтказувчи ташкилот билан биргаликда иш берувчи томонидан ўтказилади.


11. Аттестациядан ўтказувчи ташкилот меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

штатда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган ҳамда фаолиятни фақат ушбу аттестациядан ўтказувчи ташкилотда амалга оширувчи камида уч нафар ходимга эга бўлиш;

мулкида хўжалик юритиш, тезкор бошқариш ҳуқуқи билан ёки бошқа қонуний асосда ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омилларини ўлчаш учун мўлжалланган, белгиланган тартибда техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган лабораторияга (кейинги ўринларда - техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси деб аталади) эга бўлиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг маълумотнома базасига, шунингдек аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган маълумотнома ҳужжатларга эга бўлиш;

аттестацияни ўтказишда олинган ахборотнинг маҳфийлигини таъминлаш;

аттестацияни ўтказиш бўйича шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчи ташкилот раҳбаридан сертификат талаб этилмайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида профессионал хизмат кўрсатувчиларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги мақулланган синов лабораторияси раҳбари фақат меҳнатни муҳофаза қилиш мутахассисининг малакавий сертификатига эга шахс бўлиши керак;

аттестация тўғрисидаги тўғри ҳисоботни тақдим этиш.

Фақат меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассиснинг малака сертификатига эга бўлган шахс аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари бўлиши мумкин.


12. Аттестация ўтказувчи ташкилот иш ўринларида аттестациядан ўтказилаётган корхонага нисбатан мустақил шахс бўлиши керак.

Корхона аттестация бўйича ишларни бажариш учун бир нечта аттестациядан ўтказувчи ташкилотларни жалб этишга ҳақлидир. Бунда аттестация бўйича ишлар аттестациядан ўтказувчи ташкилотлар ўртасида ҳам аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари сони, ҳам иш ўринларида бажариладиган ишларнинг турлари бўйича тақсимланиши мумкин.


13. Аттестацияни ўтказишда корхона аттестацияни ўтказувчи ташкилотдан:

аттестациядан ўтказувчи ташкилот ушбу Низомда белгиланган меҳнатнинг шарт-шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан иш ўринларини аттестациядан ўтказиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун талабларга тўлиқ жавоб беришни ҳужжатлар билан тасдиқлашни;

ўлчашлар ва баҳолашларни норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ўтказишни талаб қилишга ҳақлидир.


14. Аттестацияни ўтказишда корхона:

аттестацияни ўз вақтида ва тўлиқ ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотга ёрдам беришга, зарур ахборот ва ҳужжатларни тақдим этишга, аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг сўровига кўра аттестация мақсадларига тегишли бўлган масалалар бўйича оғзаки ва ёзма шаклда тушунтиришлар беришга;

аттестацияни ўтказишда таҳлил қилиниши ва баҳоланиши керак бўлган масалалар доирасини торайтиришга, шунингдек аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан сўраладиган аттестация мақсадларига тегишли масалалар бўйича ахборот ва ҳужжатларни яширишга (фойдаланишни чеклашга) атайлаб йўналтирилган хатти-ҳаракатларни қилмасликка;

ушбу Низомнинг 62-бандида кўрсатилган, аттестация комиссияси таркибига кирувчи аттестациядан ўтказувчи ташкилотнинг вакиллари томонидан имзоланмаган ҳужжатлар мавжуд бўлган аттестация тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқламасликка мажбур.


15. Аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилот:

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, ушбу Низом асосида ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш усулларини, шунингдек ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказувчи мутахассисларнинг сони ва шахсий таркибини белгилайди;

иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларини таъминлаш ишларини ташкил этиш билан боғлиқ ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда ўрганиб чиқади;

аттестация давомида юзага келадиган масалалар бўйича корхонадан тушунтиришларни сўрайди ва олади;

иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхона томонидан зарур ҳужжатлар тақдим этилмаган ёки ўлчашлар ва баҳолашларни ўтказиш шарт-шароитларининг талаб қилинадиган норматив ҳужжатлари билан таъминлаш корхона томонидан рад этилган тақдирда аттестацияни ўтказишни рад этади.

Аттестацияни ўтказиш аттестацияни ўтказувчи ташкилот корхонанинг талабига кўра аттестация натижалари бўйича аттестациядан ўтказувчи ташкилот томонидан амалга оширилган хулосаларни асослаши шарт.



III. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШГА

ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ТАРТИБИ


16. Аттестацияни ташкил этиш ва ўтказиш учун иш ўринларида аттестация ўтказиладиган корхона раҳбарининг ёзма қарори билан доимий ишловчи аттестация комиссияси (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб аталади) ташкил этилади ҳамда аттестация бўйича ишларни амалга ошириш жадвали белгиланади.

Зарурият бўлганда корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссиялари ташкил этилишига йўл қўйилади.


17. Аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда бош муҳандис (бор бўлганда), меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи вакиллари, аттестациядан ўтказувчи ташкилот вакиллари киритилади.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли деб топилган корхоналарда аттестацияни ўтказишда аттестацияни ўтказувчи ташкилотнинг раҳбари, вакиллари, шунингдек бор бўлган тақдирда, меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари раҳбарлари ва ходимлари, касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа вакиллик органи раҳбарлари аттестация комиссияси таркибига мажбурий тартибда киритилади.


18. Аттестация комиссиясига иш ўринларида аттестация ўтказилаётган корхонанинг раҳбари ёхуд корхона раҳбарининг тегишли ёзма қарори билан вакил қилинган шахс бошчилик қилади.

Аттестация комиссиясининг таркиби, шунингдек аттестация бўйича ишлар жадвали корхона раҳбарининг ёзма қарори билан тасдиқланади.


19. Аттестация комиссияси (корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича аттестация комиссияси):

аттестациянинг барча босқичларида унинг ўтказилишини, унга раҳбарлик қилиш ва уни назорат қилишни ташкил этади;

аттестацияни ўтказиш учун зарур бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар комплектини, ташкилий-фармойиш берувчи ва методик ҳужжатларни шакллантиради ва уларни ўрганишни ташкил этади;

хизматчилар ва ишчи касблари лавозимлари номларини Хизматчилар ва ишчи касбларининг асосий лавозимлари классификаторида кўрсатилган номларга мувофиқлаштириш бўйича таклифларни шакллантиради;

иш ўрнининг меҳнат шароитлари харитаси билан танишади ва уни имзолайди;

ходимни ЯТҲВ билан таъминлаш, меҳнат қилиш ва дам олишнинг тегишли режимини, шунингдек зарарли ва (ёки) хавфли меҳнат шароитларидаги иш учун қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа кафолатлар ва преференцияларни белгилаш юзасидан корхоналарнинг мажбуриятларига оид меҳнат шартномасига ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритади (зарурият бўлганда);

аттестация натижалари бўйича меҳнат шароитларини меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича нормалар, қоидалар ва йўриқномалар талабларига мувофиқлаштириш тадбирлари режасини ишлаб чиқади.



IV. МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИНГ МЕҲНАТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ БЎЙИЧА НОРМАЛАР,

ҚОИДАЛАР ВА ЙЎРИҚНОМАЛАР ТАЛАБЛАРИГА

МУВОФИҚЛИГИНИ БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


20. Корхонанинг меҳнат муҳофазаси хизмати ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати лойиҳасини тайёрлайди.

Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхатини тузишда:

ўхшаш иш ўринлари алоҳида ажратиб кўрсатилади;

технологик жараён тавсифларидан, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари таркибидан, қўлланиладиган хом ашё ва материаллардан, зарарли ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омиллари кўрсаткичларининг олдин ўтказилган ўлчашлари натижаларидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар талабларидан, шунингдек ушбу ўлчашларни амалга ошириш жойларидан келиб чиқиб ўлчаниши ва баҳоланиши керак бўлган ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёни омиллари, жароҳат етказиш хавфи ва ходимнинг ЯТҲВ билан таъминланганлиги кўрсатилади.

Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати корхонанинг таркибий бўлинмалари бўйича тузилиши керак.

Аттестациядан ўтказилиши керак бўлган иш ўринлари рўйхати корхона раҳбари томонидан тасдиқланади.


21. Ҳар бир иш ўрни бўйича:

аттестация комиссияси томонидан бериладиган ноёб тартиб рақами (кўпи билан 6 та белгидан иборат: 000 001 дан 999 999 гача) кўрсатилади. Ўхшаш иш ўринлари "а" ҳарфи

...
Время: 0.0049
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск