Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Внимание!

NB! Мазкур Низом ЎзР Президентининг 05.01.2011 й. ПФ-4262-сон Фармонининг 2-бандига мувофик амалда 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўкотган


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Фуқаролик. Мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисида Низом (ЎзР Президентининг 26.02.1999 й. ПФ-2240-сон Фармонига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

1999 йил 26 февралдаги

ПФ-2240-сон Фармонига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикасида

паспорт тизими тўғрисидаги

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикасида паспорт тизими тўғрисидаги Низом паспорт бериш ва ундан фойдаланиш, қайд этиш, рўйхатдан чиқариш тартибини, шунингдек паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни белгилайди.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати қонун билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан айрим минтақаларда прописканинг бошқача тартиби жорий этилиши мумкин.

2. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини тасдиқловчи асосий ҳужжатдир.

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган барча фуқаролари Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортига эга бўлишлари шарт. Ҳарбий хизматчилар бундай паспортсиз яшайдилар. Ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар ҳарбий хизматчи шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган ҳужжатлар асосида яшайдилар. Ушбу Низом нормалари хорижий фуқаролардипломатик, консуллик ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарнинг ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига тадбиқ этилмайди, уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлиши халқаро ҳуқуқ нормалари ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади.


3. Паспорт хорижга жўнаб кетиш чоғида ҳам амал қилади. Хорижга жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда расмийлаштирилади.


4. "Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти:

Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлган фуқароларига;

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кучга киргунига қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган шахсларга;

"Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини олган шахсларга берилади.


5. Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспортини Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари беради.

Ўзбекистон Республикасининг хорижда

...
Время: 0.0465
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск