Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


Кадровый Консультант

Кадрлар бўйича маслаҳатчи / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар / Бухгалтерия ҳисоби ва аудит / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикасининг 09.12.1992 й. 734-XII-сон "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонуни (Янги таҳрири)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

09.12.1992 й.

N 734-XII



АУДИТОРЛИК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

(Янги таҳрири)


1-модда. Аудиторлик фаолияти

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа Қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Банкларни ва бошқа кредит ташкилотларини аудиторлик текширувидан ўтказишнинг ўзига хос жиҳатлари Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки томонидан белгиланади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.



2-модда. Аудиторлик фаолияти

Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади.

Аудиторлик хизматлари аудиторлик текширувларини ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига олади.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига аудиторлик фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.



2-1-модда. Аудиторлик фаолиятининг асосий принциплари

Аудиторлик фаолияти мустақиллик, холислик, эркинлик, профессионал малакалилик ва маҳфийлик принциплари асосида амалга оширилади.



2-2-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари

Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин.



3-модда. Аудитор

Аудитор - аудитор малака сертификатига эга бўлган жисмоний шахсдир.

Аудитор меҳнат шартномаси бўйича ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича фақат битта аудиторлик ташкилоти билан ишлаши мумкин.

Аудитор аудиторлик текширувини сифатсиз ўтказганлиги, тижорат сирини ошкор этганлиги ҳамда бошқа хатти-ҳаракатлари оқибатида аудиторлик ташкилотига зарар етказганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ аудиторлик ташкилоти олдида жавобгар бўлади.


3-1-модда. Аудиторнинг малака сертификати

Аудиторнинг малака сертификати - аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади


4-модда. Аудиторнинг ёрдамчиси

Аудиторнинг ёрдамчиси аудитор малака сертификатига эга бўлмаган ва аудиторлик ҳисоботида, аудиторлик хулосасида аудиторнинг эксперт хулосасида ҳамда аудиторлик текширувини ўтказиш билан боғлиқ бўлган бошқа расмий ҳужжатда имзо чекиш ҳуқуқига эга бўлмаган тарзда аудиторнинг топшириғига биноан аудиторлик текширувида иштирок этаётган жисмоний шахсдир.

Аудитор ёрдамчисининг меҳнат шартлари қонун ҳужжатларида қайд этилган тартибда тузилган меҳнат шартномаси билан белгиланади.

Аудиторлик текширувини амалга оширишда олинган маълумотларни ошкор этмаслик мажбурияти аудиторнинг ёрдамчисига нисбатан татбиқ этилади.

Аудитор ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудиторнинг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилади.


5-модда. Аудитор ташкилоти

Аудиторлик ташкилоти аудиторлик фаолиятини амалга ошириш лицензиясига эга бўлган юридик шахсдир.

Аудиторлик ташкилотлари ўз фаолиятини амалга оширишда мустақилдир.

Аудиторлик ташкилотлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралари ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқарув органлари томонидан тузилиши мумкин эмас.

Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахслари, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланадиган бошқа шахслар аудиторлик ташкилотларининг муассислари бўла олмайдилар.

Аудиторлик ташкилотлари акциядорлик жамияти кўринишидан ташқари, қонун ҳужжатларида назарда тутилган исталган ташкилий-ҳуқуқий шаклда тузилиши ва ўз фаолиятини қуйидаги мажбурий шартларга риоя этган ҳолда амалга ошириши мумкин:

аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик бир фоизи мазкур аудиторлик ташкилотининг штатдаги бир ёки бир неча аудиторига тегишли бўлиши керак (аудиторлик ташкилоти - чет эл аудиторлик ташкилотининг филиали ёки шуъба корхонаси тузилган ҳоллар бундан мустасно). Аудитор фақат ўзи ишлайдиган битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин;

аудиторлик ташкилотининг штат бирлиги тегишли малакага эга бўлган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига доир қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак;

аудиторлик ташкилотига фақат мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак;

аудитор ташкилотининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган устав капитали мавжуд бўлиши керак.

Аудиторлик ташкилотлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. Адлия вазирлиги аудиторлик ташкилотларининг давлат реестрини юритади. Ayдиторлик ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва аудиторлик ташкилотларининг давлат реестрини юритиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширади. Аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади.

Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси) бўлиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилотининг фирма номида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар билан кўрсатилмаслиги керак. Ушбу модда талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.


6-модда. Аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқлари

Аудиторлик ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

аудиторлик текшируви ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун хўжалик юритувчи субъектнинг таъсис ҳужжатлари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот ҳужжатлари билан олдиндан танишиб чи

...
Время: 0.0101
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск