ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон тижорат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2015 й. 353-сон "2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.12.2015 й.
N 353
2016-2018 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;
2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:
электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;
келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;
электрон тижорат инфратузилмасини, шу жумладан, телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;
товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;
интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформаларини, интернет-магазинларни, янада такомиллаштирилган тўлов тизимларини, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимини яратиш;
тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;
электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш.
3. 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплексини (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари Идоралараро комиссияга юклансин, Тадбирлар комплексининг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилсин.
4. Тадбирлар комплексининг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини ташкил этсинлар ҳамда йилнинг ҳар чорагида Идоралараро комиссияга уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида инфратузилмани фаол ривожлантиришни ҳамда унинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун республиканинг барча ҳудудларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада кенгайтириш ва телекоммуникациялар тармоқларини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин.
6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2015 йил 4 декабрдаги
353-сон қарорига
2-ИЛОВА
2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон
Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш
концепциясини амалга ошириш бўйича
ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ
2015 йил 4 декабрдаги
353-сон қарорига
3-ИЛОВА
2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида
электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга
оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия
ТАРКИБИ
Саидова Г.К. |
- |
Иқтисодиёт вазири, Идоралараро комиссия раиси |
Мирзохидов Х.М. |
- |
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари |
Эргашев И.К. |
- |
Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
Мирзаев М.М. |
- |
Молия вазирининг ўринбосари |
Парпиев Б.Р. |
- |
Давлат солиқ қўмитасининг раиси |
Дусанов З.А. |
- |
Давлат божхона қўмитасининг раиси |
Тўраев Б.Э. |
- |
Давлат статистика қўмитасининг раиси |
Хайдаров А.Я. |
- |
Марказий банк раисининг ўринбосари |
- |
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
|
|
Қурбонов А.К. |
- |
"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори |
Исмаилов В.В. |
- |
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи |
Нагаев А.Р. |
- |
"Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ бошқарувининг раиси |
Шайхов А.Э. |
- |
Савдо-саноат палатасининг раиси |
Хаджаев А.Ж. |
- |
Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси |
Махмудов Ш.Н. |
- |
"Ўзтрансгаз" АК бош директори |
Басидов И.С. |
- |
"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси |
Холмухамедов Ў.О. |
- |
"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори |
лавозимига кўра |
- |
Иқтисодиёт вазирлиги хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи, Идоралараро комиссия котиби. |
Изоҳ: идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 612-модда