Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Электрон тижорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2015 й. 353-сон "2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.12.2015 й.

N 353



2016-2018 ЙИЛЛАР ДАВРИДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИДА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплекси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясининг (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) асосий вазифалари этиб белгилансин:

электрон тижорат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш;

келгусида ушбу бизнес-сегментда ривожланган мамлакатларга яқинлашган даражага эришишни назарда тутган ҳолда электрон тижорат соҳасида тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

электрон тижорат инфратузилмасини, шу жумладан, телекоммуникациялар тармоғини янада ривожлантириш ва модернизациялаш;

товар айланмасини, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, истеъмол бозори талабига мувофиқ ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш;

интеграциялаштирилган савдо ва маркетинг платформаларини, интернет-магазинларни, янада такомиллаштирилган тўлов тизимларини, шунингдек электрон тижоратда логистика тизимини яратиш;

тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, халқаро стандартларга йўналтирган ҳолда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш;

электрон тижорат соҳасидаги илғор хорижий тажрибани ўрганиш, таҳлил қилиш ва қўллаш.


3. 2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия 3-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича тадбирлар комплексини (кейинги ўринларда Тадбирлар комплекси деб аталади) бажариш юзасидан вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари Идоралараро комиссияга юклансин, Тадбирлар комплексининг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатилсин.


4. Тадбирлар комплексининг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар тегишли чора-тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ва тўлиқ амалга оширилишини ташкил этсинлар ҳамда йилнинг ҳар чорагида Идоралараро комиссияга уларнинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этсинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги электрон тижорат соҳасида инфратузилмани фаол ривожлантиришни ҳамда унинг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш учун республиканинг барча ҳудудларида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни янада кенгайтириш ва телекоммуникациялар тармоқларини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрсин.


6. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўз идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 4 декабрдаги

353-сон қарорига

2-ИЛОВА



2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон

Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш

концепциясини амалга ошириш бўйича

ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга

ошириш шакли


Амалга ошириш

муддатлари


Масъул бажарувчилар


    

I. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИНГ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

СТАНДАРТЛАРИНИ, ШАКЛЛАРИНИ, ШУНИНГДЕК МЕХАНИЗМЛАРИНИ

ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЖОРИЙ ЭТИШ

           

1.

Электрон тижоратнинг тўлов операциялари соҳасидаги қонунчиликни янада такомиллаштириш.


Тадбирлар режаси

2016 йил

I чорак

Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ


2.

Товарлар (ишлар, хизматлар) электрон савдоси қоидаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори


2016 йил

I чорак

Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, Марказий банк, ССП


3.

Электрон тижоратда рекламаларни жойлаштириш, электрон ҳужжатларни ёки электрон хабарларни оммавий жўнатиш тартибини такомиллаштириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар


2016 йил

I чорак

Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк


4.

Электрон тижорат секторини тавсифловчи индикаторларни шакллантириш мақсадида электрон тижорат соҳасида статистик текширишларни ўтказиш учун давлат статистика ҳисоботларининг тегишли шаклларига ўзгартиришлар киритиш.


Давлат статистика ҳисоботлари шакли


2016 йил

II чорак - ўзгартиришлар;

ҳар чоракда - тақдим этиш


Давлат статистика қўмитаси, ДСҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Марказий банк


5.

Битимларни амалга ошириш, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатларни ва электрон хабарлардаги ахборотларни сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил

II чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, ДСҚ


6.

Электрон тижоратдаги битимларни бажариш бўйича қуйидаги форматлардаги электрон ҳужжатларнинг ягона шаклларини жорий этиш:

хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги электрон битимлар (В2В);

хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳоли ўртасидаги электрон битимлар (В2С);

хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат ўртасидаги электрон битимлар (B2G);

жисмоний шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2C);

юридик шахслар томонидан хизматлар тўлови бўйича электрон битимлар (G2B).


Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2016 йил

II чорак

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ССП


7.

Электрон ярмаркалар, аукционлар, танловлар ва кўргазма-ярмарка савдосини ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ахборот воситачилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил

II чорак


"ЎзРТХБ" АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП


8.

Ушбу соҳадаги фаолиятни амалга оширишда электрон тижорат қатнашчиларининг мумкин бўлган таваккалчиликларини камайтириш бўйича қонунчиликни ўрганиш ва уни такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш.


Таклифлар киритиш

2016 йил

II чорак


Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, ДСҚ, ДБҚ


9.

Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржасининг давлат ва корпоратив харидларини ва уларни амалга ошириш жараёнларининг махсус ахборот порталини қуйидагилар ҳисобига янада такомиллаштириш бўйича ўзгартиришлар киритиш:

рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштириш ва жадаллаштириш;

электрон давлат корпоратив харидлари порталидан фойдаланувчилар учун қўшимча сервислар комплексини яратиш;

харидлар жараёнида олдиндан келишиб олиш ва нархларни манипуляция қилиш имкониятининг олдини олиш;

қоида бузилишларининг олдини олиш бўйича таъсирчан мониторинг ва назорат қилиш механизмини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил

II чорак


Давлат рақобат қўмитаси, "ЎзРТХБ" АЖ, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ССП


10.

Электрон тижоратда экспорт битимларини ҳисобга олиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Тадбирлар режаси

2016 йил

II чорак


ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ташқи савдо вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "ЎзРТХБ" АЖ

11.

Электрон тижорат доирасида халқаро почта ва курьер жўнатмаларини божхонада назорат қилиш ҳамда божхонада расмийлаштиришни тартибга солиш ва ўтказишни ташкил этиш тартибини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил

IV чорак


ДБҚ, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзбекистон почтаси" АЖ


12.

Интерактив тизимларда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида онлайн режимидаги пул маблағлари оқимларини масофадан бошқаришда хавфсизликни таъминлаш механизмини такомиллаштириш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил

III чорак


Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, ДСҚ


13.

Электрон тижорат қатнашчилари ўртасида банк ахборотларини ва молиявий ахборотларни айирбошлаш бўйича талабларни белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

2016 йил

III чорак


Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ


14.

Электрон тижорат соҳасидаги почта алоқасини, шу жумладан посилкаларни жўнатишни давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш.


Вазирлар Маҳкамаси қарори

2016 йил

III чорак


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, ДБҚ, Молия вазирлиги, ССП, "Ўзбекистон почтаси" АЖ


15.

Электрон тижорат тўғрисидаги қонунчилик талабларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариш учун қатнашчиларнинг, ахборот воситачиларининг ва бошқа субъектларнинг масъулиятини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


Таклифлар киритиш

2016 йил

IV чорак


Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ДСҚ, ДБҚ, Марказий банк


16.

Электрон тижорат доирасида кўчмас мулкни реализация қилиш қоидаларини белгилаш.


Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар


2016 йил

IV чорак


Давлат рақобат қўмитаси, "Кўчмас мулк савдо хизмати" МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги


II. АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ НЕГИЗИДА

ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

17.

Интернет магазинларини ҳисобга олиш учун www.uz ахборот қидириш тизимида "Электрон тижорат" бўлимини яратиш.


Бўлимни яратиш

2016 йил

I чорак

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги


18.

Тўлов тизимларини жорий этишни ҳисобга олган ҳолда e-kommunal порталини янада такомиллаштириш.

Тадбирлар режаси

2016 йил

I чорак -

ишлаб чиқиш;

2016 йил

II чорак -

амалга ошириш

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Марказий банк, Банклар уюшмаси, Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК


19.

Электрон тижоратда Онлайн-ўқитиш миллий порталини яратиш.


Портални ва ўқитиш дастурини яратиш

2016 йил

II чорак

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, "ЎзРТХБ" АЖ


20.

"Ташқи савдо фаолиятининг миллий портали" интернет-платформасини яратиш йўли билан бажариш кафолатларини таъминлашни ва тизимли маркетинг олиб боришни ҳисобга олган ҳолда, электрон тижоратдан фойдаланган ҳолда товарлар экспортини кенгайтириш.


Тадбирлар режаси

2016 йил

III чорак -

ишлаб чиқиш;

2016 йил

IV чорак -

амалга ошириш

Ташқи савдо вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Аҳоли пунктларини қамраб олишни:

2016 йилда - 30 фоизгача;

2017 йилда - 50 фоизгача;

2018 йилда - 65 фоизгача етказиш йўли билан айниқса қишлоқ жойларда аҳолининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланишини кенгайтириш.


Тадбирлар режаси

2016-2018

йиллар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


III. ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ СОҲАСИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

22.

Электрон тижорат соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тадбиркорлик субъектлари ходимлари ва аҳоли малакасини ошириш.


Тадбирлар режаси

2016 йил

II чорак


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги


23.

Электрон тижорат соҳасида фаолиятни амалга ошириш тартиби ва механизмларини кенг тушунтириш бўйича жойларда семинарлар ва амалий ўқувлар ўтказиш.


Тадбирлар режаси

2016 йил

II чорак


Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


     





Вазирлар Маҳкамасининг

2015 йил 4 декабрдаги

353-сон қарорига

3-ИЛОВА



2016-2018 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида

электрон тижоратни ривожлантириш концепцияси амалга

оширилишини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия

ТАРКИБИ

Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазири, Идоралараро комиссия раиси


Мирзохидов Х.М.

-

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири, Идоралараро комиссия раисининг ўринбосари


Эргашев И.К.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Мирзаев М.М.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Парпиев Б.Р.

-

Давлат солиқ қўмитасининг раиси


Дусанов З.А.

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси


Тўраев Б.Э.

-

Давлат статистика қўмитасининг раиси


Хайдаров А.Я.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


Гафаров С.Х.

-

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

Қурбонов А.К.

-

"Ўзстандарт" агентлигининг бош директори


Исмаилов В.В.

-

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигининг бошлиғи


Нагаев А.Р.

-

"Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси" АЖ бошқарувининг раиси


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатасининг раиси


Хаджаев А.Ж.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг раиси


Махмудов Ш.Н.

-

"Ўзтрансгаз" АК бош директори


Басидов И.С.

-

"Ўзбекэнерго" АЖ бошқаруви раиси


Холмухамедов Ў.О.

-

"Ўзкоммунхизмат" агентлигининг бош директори


лавозимига кўра

-

Иқтисодиёт вазирлиги хизматлар ва сервис соҳасини ривожлантириш бўлимининг бошлиғи, Идоралараро комиссия котиби.


       

Изоҳ: идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 14 декабрь, 49-сон, 612-модда


































Время: 0.1942
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск