язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Қурилиш ва архитектура/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2013 й. 229-сон "Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.2013 й.

N 229



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЯГОНА

ҚУРИЛИШ РЕГЛАМЕНТИ ТИЗИМИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, норматив-ҳуқуқий базани туркумлаштириш, қурилиш жараёни барча босқичларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.

Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини босқичма-босқич шакллантириш ва уни амалда қўллаш натижалари мониторингини олиб бориш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсатномалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилишга рухсатнома бериш тартиботларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш тартибини, шунингдек шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолияти ташкил этилишини ҳамда қурилиш жараёни субъектлари ўртасидаги хўжалик-шартнома муносабатларининг аҳволини батафсил ва танқидий ўрганиб чиқиш, кейинчалик илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

объектлар қурилиши жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасида жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни техник стандартларнинг халқаро тизимига интеграциялашни таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқиш ва янгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


2. Ишчи гуруҳ (Закиров) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тузилмага ва тадбирларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти босқичма-босқич шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан объектлар қурилишига мажбурий норматив ва техник талабларни, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби такомиллаштирилишини, шунингдек ваколатли органлар ва ҳамда қурилиш жараёни бошқа субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг рухсат бериш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини туркумлашни назарда тутувчи биринчи қисми 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

уч ой муддатда шаҳарсозлик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир амалдаги норматив ҳужжатларни ўзининг Интернет тармоғидаги расмий сайтига жойлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

229-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти

тизимини шакллантириш ва мониторингини

олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

        

Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари


Шодиев М.И.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


Мирзабоев М.К.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг ўринбосари


лавозими бўйича

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш, коммуникациялар ва мудофаа саноати масалалари котибияти бош мутахассиси

Алимов А.

-

"Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси бошқармаси бошлиғи


Жўраев Н.С.

-

Адлия вазирлигининг бош бошқармаси бошлиғи


Тўраев М.О.

-

Иқтисодиёт вазирлиги бўлими бошлиғи


Мелиев Д.С.

-

Молия вазирлиги бўлими бошлиғи


Содиқов Б.С.

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси "ЎзГАШКЛИТИ" ДУК марказининг бошлиғи, ишчи гуруҳ котиби

        

Изоҳ: ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

229-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Ягона қурилиш регламентининг

ТАРКИБИ

I қисм. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсат бериш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботлари

























>

Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тартиби


























Илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек турар жойларни нотурар жой тоифасига, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат бериш тартиби

>


























>

Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва техник шартларни олиш тартиби


























Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш тартиби

>


























>

Объектни қуриш учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби

























>

Капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ўтказиш тартиби

























>

Қурилаётган объектни рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун рухсат олиш тартиби

























>

Объектни қуриш (реконструкция қилиш) ва объектни фойдаланишга қабул қилиш тартиби

















































II қисм. Шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив база (тасдиқлаш муддати - 2014 йил 1 январь)

























>

Ташкилий-методик нормалар, шу жумладан қидирув, лойиҳалаш ҳамда лойиҳа ҳужжатлари билан таъминлашга доир норматив талаблар

























>

Лойиҳалашнинг техник нормалари, шу жумладан асосларни, қурилиш конструкцияларини лойиҳалашнинг техник нормалари, сейсмик жиҳатдан лойиҳалаш нормалари ва лойиҳалашнинг тармоқ нормалари


























>

Қурилиш ишлаб чиқариши йўналишлари бўйича қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил қилиш қоидалари ва технологияси

























>

Смета нормативлари, шу жумладан қурилишда ва қурилиш машиналари, механизмлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланишда смета нормаларининг ресурс элементлари

























>

Қурилишда ишларни амалга оширишда техник хавфсизлик қоидалари, қурилишни ташкил этиш ва ишларни амалга ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш қоидалари

















































III қисм. Хўжалик-ҳуқуқий муносабатлар ва қурилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш (тасдиқлаш муддати - 2014 йил 1 июль)


























Қурилиш жараёни субъектларининг тадбиркорлик муносабатлари, тадбиркорлик, инвестиция фаолияти ва иқтисодий фаолият бошқа турлари эркинлигининг қонун ҳужжатларида берилган кафолатларини ҳисобга олган ҳолда

>



























Солиқ маъмуриятчилиги, нархларни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш қурилиш маҳсулоти сифати талабларига риоя қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш ишларини амалга оширишда давлат-техника назорати соҳасида давлат томонидан тартибга солиш

>


























>

Меҳнатга оид ўзаро муносабатлар: иш берувчилар билан меҳнат ресурлари ўртасидаги муносабатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ишчиларни суғурта қилиш

























>

Тадбиркорлик субъектлари билан бозор инфратузилмаси субъектлари, шу жумладан товар-хом ашё, фонд биржалари, кўчмас мулк биржаси, суғурта компаниялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар

          





Вазирлар Маҳкамасининг

2013 йил 20 августдаги

229-сон қарорига

2а-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш

регламентини ишлаб чиқиш ва шакллантириш

ТАДБИРЛАРИ

    

Ўзбекистон Республикасининг

Ягона қурилиш регламентининг таркиби

Ишлаб

чиқиш

муддат-

лари


Келишиш учун

Ишчи гуруҳга

киритиш

муддати


Масъул бажарувчилар


II ҚИСМ. "ШАҲАРСОЗЛИК ФАОЛИЯТИНИ ТЕХНИК ЖИҲАТДАН

ТАРТИБГА СОЛИШ СОҲАСИДА НОРМАТИВ БАЗА"

Ташкилий-методик нормалар, шу жумладан лойиҳалаш ва қуриш учун муҳандислик-техник қидирувларни бажариш, шунингдек шаҳарсозлик ҳужжатларини ва технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.


2013 йил

август


2014 йил

1 январь


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари


Замин ва пойдеворларни, бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини, шунингдек муҳандислик ускуналари тармоқлари ва тизимларини лойиҳалашнинг техник нормалари.


2013 йил

сентябрь



"Давархитектқурилиш" қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари


Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш қоидалари ва технологияси, қурилиш йўналишлари ва турлари бўйича ажратган ҳолда.


2013 йил

октябрь



"Давархитектқурилиш" қўмитаси, лойиҳалаш ташкилотлари


Смета нормативлари, шу жумладан қурилишда ва қурилиш машиналари, механизмлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланишда смета нормаларининг ресурс элементлари.


2013 йил

ноябрь



"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази


Қурилишда ишларни амалга оширишда техник хавфсизлик қоидалари. Қурилишни ташкил этиш ва ишларни амалга ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш қоидалари.


2013 йил

декабрь



"Давархитектқурилиш" қўмитаси, "Саноатгеоконтехназорат" ДИ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қурилиш ходимлари касаба уюшмаси


III ҚИСМ. "ХЎЖАЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ВА ҚУРИЛИШ

СОҲАСИДА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ"

Қурилиш жараёни субъектларининг тадбиркорлик муносабатлари, тадбиркорлик, инвестиция фаолияти ва иқтисодий фаолият бошқа турлари эркинлигининг қонун ҳужжатларида берилган кафолатларини ҳисобга олган ҳолда.


2014 йил

февраль


2014 йил

1 июль


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


Солиқ маъмуриятчилиги, нархларни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш, қурилиш маҳсулоти сифати талабларига риоя қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш ишларини амалга оширишда давлат-техника назорати соҳасида давлат томонидан тартибга солиш.


2014 йил

март


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат рақобат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ўзстандарт" агентлиги, Савдо-саноат палатаси


Меҳнатга оид ўзаро муносабатлар: иш берувчилар билан меҳнат ресурслари ўртасидаги муносабатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ишчиларни суғурта қилиш.


2014 йил

апрель


"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги


Тадбиркорлик субъектлари билан бозор инфратузилмаси субъектлари, шу жумладан товар-хом ашё, фонд биржалари, кўчмас мулк биржаси, суғурта компаниялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар.


2014 йил

май



"Давархитектқурилиш" қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Фонд биржаси, Адлия вазирлиги


        

Изоҳ: муддатлар мониторинг натижалари бўйича ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгилаш ва туркумлашни ҳисобга олган ҳолда Ишчи гуруҳ қарорига кўра аниқлаштирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 26 август, 34-сон, 455-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2013 йил, 8-сон, 59-модда