Умная подшивка

Моҳир тахлам / Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Солиқ ставкалари / 2016 йил учун солиқ ставкалари /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар (ЎзР Президентининг 22.12.2015 й. ПҚ-2455-сон қарорига 36-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2015 йил 22 декабрдаги

ПҚ-2455-сон қарорига

36-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти

ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига 2016 йилнинг 1 январидан

бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбошидаги "2016 йилнинг 1 январигача" сўзлари "2018 йилнинг 1 январигача" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сон қарорининг 30-иловасидаги эслатмадан "ва тарбияланувчиларнинг бир маротаба овқатланишини ташкил қилиш" сўзлари чиқариб ташлансин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўқимачилик саноати корхоналарини жадал ривожлантиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 28 мартдаги ПҚ-1512-сон қарори 1-бандининг:

биринчи хатбошидаги "2016 йил 1 январгача" сўзлар "2018 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидаги "80 фоиз ва ундан ортиқ бўлган ҳажмдаги ўзининг маҳсулотини, шу жумладан ярим тайёр маҳсулотлар (калава ип, газламалар, трикотаж полотно ва пахта йигириш чиқиндилари)ни эркин айирбошланадиган валютага сотувчи" сўзлари чиқариб ташлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида" 2012 йил 23 октябрдаги ПҚ-1836-сон қарори 3-бандининг иккинчи хатбошидаги "30" рақами "20" рақамига алмаштирилсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ислом тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 6 ноябрдаги ПҚ-1849-сон қарорининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"9. "Хоразм вилоятидаги Тошсоқа тизимининг магистрал суғориш каналларини тиклаш" лойиҳасини амалга ошириш даврида:

лойиҳани амалга ошириш доирасида Ислом тараққиёт банкининг молиявий маблағлари ҳисобидан олиб келинаётган ва харид қилинаётган товар (иш ва хизмат)лар, ускуналар ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), қўшилган қиймат солиғи ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан олиб келинаётган ва харид қилинаётган товар (иш ва хизмат)лар, ускуналар ва транспорт воситалари қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилсин.".


12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2270-сон қарорининг 35-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Болаларни болалар мусиқа ва санъат мактабларида

ўқитиш учун ота-оналардан олинадиган тўлов

МИҚДОРЛАРИ

Болалар мусиқа ва санъат

мактабининг жойлашуви


Йил бошида энг кам иш ҳақи

миқдорига % ҳисобида

Мусиқа йўналишлари бўйича

Тошкент шаҳри


75

вилоятлар марказлари


50

Қорақалпоғистон Республикаси ва қолган аҳоли пунктлари


...
Время: 0.0389
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск