язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Умумий қоидалар/ Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 29.01.2013 й. 7-мҳ-сон "Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.02.2013 й. 164-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.02.2013 й.

N 164-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АЛОҚА, АХБОРОТЛАШТИРИШ

ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

29.01.2013 й.

N 7-мҳ


ҚАРОРИ



Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун

маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби

тўғрисидаги йўриқномани ўз кучини

йўқотган деб топиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3-сон, 6-модда) ва Ўзбекистон Республикасининг "Алоқа тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 3-сон, 159-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ундирувларни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 164, 1995 йил 28 август) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Раис                                                                                            Х. Мирзахидов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 18 февраль, 7-сон, 92-модда