язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.1994 й. 30-сон "Алоқа хизматлари тарифлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.1994 й.

N 30



АЛОҚА ХИЗМАТЛАРИ

ТАРИФЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Моддий харажатлар, электр энергиясининг, почтани ташишда транспортга сарфланаётган харажатларнинг сезиларли даражада қимматлашганлиги муносабати билан ва зарар кўрмасдан ишлаш учун шарт-шароитлар яратиш заруриятидан келиб чиқиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1994 йил 1 февралдан бошлаб республика ички алоқа хизматлари (иловага* мувофиқ) аҳолига эркин тарифлар асосида кўрсатилади.


2. 1-бандда қайд этилган алоқа хизматларига чекланган рентабеллик 30 фоиз миқдорида белгилансин.


3. Алоқа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича олдин қабул қилинган қарорларга мувофиқ республика аҳолисининг айрим тоифаларига берилган 1994 йил 1 февралгача амалда бўлган барча имтиёзлар сақлаб қолинсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда хизматларнинг қайд этиб ўтилган турларига янги тарифларни бир ҳафта муддатда алоқа корхоналарига етказсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 14 октябрдаги 494-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар  Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1994 й., N 1, 5-модда.