язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Умумий қоидалар/ ЎзР 13.01.1992 й. 512-XII-сон Қонунининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР 13.01.1992 й. 512-XII-сон Қонунининг

олдинги таҳрири




ЎзР 18.04.2017 й. ЎРҚ-429-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модда биринчи қисмининг олдинги таҳрири


Алоқа соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек у ваколат берган идора (Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



5-модда иккинчи қисмининг олдинги таҳрири


Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ўзига бўйсунадиган алоқа воситаларига раҳбарлик қилади, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган алоқа воситалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, алоқа воситалари устидан давлат техникавий назоратини амалга оширади, мулкчилик шаклидан, кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар алоқа корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари кўрсатаётган хизмат сифатини текшириб боради. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



5-модда учинчи қисмининг олдинги таҳрири


Почта тўлови белгиларини нашр этиш мутлақ ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига тегишлидир. (ЎзР 14.05.2014 й. ЎРҚ-372-сон Қонуни таҳриридаги қисм)




ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон Қонунидан олдинги таҳрири



5-модданинг олдинги таҳрири


5-модда. Алоқа соҳасида давлат бошқаруви


Алоқа соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан, шунингдек у ваколат берган идора (Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги) томонидан амалга оширилади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни, ва ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ўзига бўйсунадиган алоқа воситаларига раҳбарлик қилади, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган алоқа воситалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради, алоқа воситалари устидан давлат техникавий назоратини амалга оширади, мулкчилик шаклидан, кимнинг тасарруфида эканлигидан қатъи назар алоқа корхоналари, ташкилотлари ва муассасалари кўрсатаётган хизмат сифатини текшириб боради. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)

Почта тўлови белгиларини нашр этиш мутлақ ҳуқуқи Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигига тегишлидир. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги қисм)



12-модданинг олдинги таҳрири


12-модда. Радиочастоталарни тақсимлаш

ва рухсатномалар бериш


Радиочастоталарни корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар ўртасида тақсимлаш Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги томонидан халқаро битимлар асосида амалга оширилади ва электромагнит тўлқинларини тарқатувчи иншоотлар ва воситаларни сотиб олиш, қуриш ва фойдаланиш учун рухсатномалар берилади, шунингдек ушбу иншоотлар ва воситалар иши назорат қилинади. (ЎзР 26.12.1997 й. 549-I-сон Қонуни таҳриридаги модда)