язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 29.05.2015 й. 125-мҳ-сон “Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Буйруғи (АВ томонидан 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.06.2015 й.

N 2529-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.05.2015 й.

N 125-мҳ


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг

давлат белгилари тўғрисидаги низомга

ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 58-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2529, 2013 йил 22 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 47-сон, 624-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг давлат белгилари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                            Х. Мирзахидов






Буйруққа

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси почта тўловининг

давлат белгилари тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди.".


2. 1-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (бундан буён матнда Давлат қўмитаси деб юритилади)" деган сўзлар "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади)" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 2-банднинг ўн биринчи хатбошисидаги "очиқ акциядорлик жамияти" деган сўзлар "акциядорлик жамияти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. 4-банддаги, 13-банднинг биринчи, иккинчи, тўртинчи хатбошиларидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


5. 6-банддаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


6. 15-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Қўмита" деган сўз "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Почта эмиссиялари бўйича комиссия Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Вазирлик, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин.";

еттинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин;

саккизинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасининг раиси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7. 17-банднинг "в" кичик бандидаги, 18-банддаги, 23-банднинг биринчи хатбошисидаги, 37-банднинг биринчи хатбошисидаги, 39-банднинг биринчи хатбошисидаги, 46-банддаги, 50-банднинг биринчи хатбошисидаги, 54-банддаги, 55-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирликнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасининг раисига" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9. 29-банднинг биринчи хатбошисидаги, 51-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 52-банднинг биринчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасининг раиси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


10. 32-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 38-банддаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


11. 57-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Давлат қўмитасининг" деган сўзлар "Вазирликнинг" деган сўз билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошисидаги "Давлат қўмитаси" деган сўзлар "Вазирлик" деган сўз билан алмаштирилсин.


12. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 15 июнь, 23-сон, 308-модда