язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 03.04.2015 й. 106-мҳ-сон “Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Буйруғи (АВ томонидан 08.04.2015 й. 2219-5-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.04.2015 й.

N 2219-5




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

03.04.2015 й.

N 106-мҳ


БУЙРУҒИ



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПФ-4702-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 февралдаги ПҚ-2293-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                         Х. Мирзахидов






Буйруққа

ИЛОВА



Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 6-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 42-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 43-банддаги, 49-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 53-банднинг иккинчи хатбошисидаги "алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси" деган сўзлар "Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Ушбу ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2015 йил 13 апрель, 14-сон, 174-модда