язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ АВ 22.11.2013 й. 2529-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 22.11.2013 й. 2529-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Қарори билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 31.07.2018 й. 2529-2-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги ва 2015 йил 10 апрелдаги 87-сон "Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги муқаддима) (Олдинги таҳририга қаранг)



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Вазирлик, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин. (АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган АТКРВ Буйруғи таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 10.06.2015 й. 2529-1-сон билан рўйхатга олинган

АТКРВ Буйруғидан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Умумжаҳон почта конвенцияси, Ёзма хат-хабарлар регламенти, Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 17-сон, 209-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги 339-сон "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 29-сон, 330-модда) ва 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон "Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) қарорларига мувофиқ почта маркаларини нашр қилиш, муомалага киритиш ва муомаладан чиқариш, буюртма бериш, тарқатиш ва сотиш тартибини белгилайди.



15-банд бешинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Почта эмиссиялари бўйича комиссия Давлат қўмитаси раисининг ўринбосарларидан бири томонидан бошқарилади, унинг таркибига Давлат қўмитаси, миллий оператор, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда бошқа тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари, Ўзбекистон филателистлари жамиятининг вакиллари киритилиши мумкин.