язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2011 й. 327-сон "Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш мақсадида тайинланган операторни белгилаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.12.2011 й.

N 327



УМУМЖАҲОН ПОЧТА ИТТИФОҚИНИНГ

ҲУЖЖАТЛАРИГА МУВОФИҚ ПОЧТА АЛОҚАСИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ МАҚСАДИДА ТАЙИНЛАНГАН

ОПЕРАТОРНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Умумжаҳон почта иттифоқининг Уставига Саккизинчи қўшимча баённомани (Женева, 2008 йил 12 август) ратификация қилиш тўғрисида" 2011 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-290-сон Қонунини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисида" 2011 йил 4 мартдаги ПҚ-1495-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Почта алоқаси миллий оператори - "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларига мувофиқ почта алоқасини амалга ошириш мақсадида тайинланган оператор этиб белгилансин.


2. "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш бўйича қўшимча вазифалар юклансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 19 июлдаги 339-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 67-модда) 2-бандининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"почта жўнатмаларини, почта орқали пул маблағлари жўнатмаларини халқаро айирбошлашни ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатларидан келиб чиқувчи мажбуриятларни бажариш".


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 50-сон, 517-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 12-сон, 97-модда