язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Почта алоқаси/ Молия вазирлигининг 22-сон, Марказий банк Бошқарувининг 301-В-сон, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг 10-8/719-сон "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 10.03.2008 й. Қарори (АВ томонидан 14.04.2008 й. 1790-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.04.2008 й.

N 1790

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

10.03.2008 й.

N 22


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

10.03.2008 й.

N 301-В


ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

10.03.2008 й.

N 10-8/719

ҚАРОРИ



"Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг

талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан

операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия

ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2008 йил 24 апрелдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Почта алоқаси тўғрисида"ги ва "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 июлдаги "Почта алоқаси соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш тўғрисида"ги 339-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки Бошқаруви, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамиятининг талаб қилиб олингунча махсус депозит ҳисобварақларидан операцияларни амалга ошириш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом" иловага асосан тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори

     

А. Арипов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 16-сон, 120-модда.