ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоқа /Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 24.05.2011 й. 10-ю-сон "Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.06.2011 й. 1397-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.06.2011 й.
N 1397-1
ЎЗБЕКИСТОН
АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ
АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
24.05.2011 й.
N 10-ю
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикасининг берилган
радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя
қилиш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
ва қўшимча киритиш ҳақида
(2011 йил 4 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон "Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 1998 й., 7-сон, 26-модда) ҳамда 2004 йил 7 майдаги 215-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикасининг берилган радиочастоталарини халқаро-ҳуқуқий ҳимоя қилиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1397, 2004 йил 6 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 31-сон, 362-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Бош директор Х. Мухитдинов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 26-сон, 267-модда