язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 01.07.2009 й. 204-сон "Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 10.07.2009 й. 1388-1-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

10.07.2009 й.

N 1388-1

ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

01.07.2009 й.

N 204


БУЙРУҒИ



Ўзбекистон Республикаси норезидентлари

томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун

рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш

тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2009 йил 20 июлдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 16-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 220-модда) ҳамда 2005 йил 16 августдаги "Матбуот, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар соҳасида бошқарув тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида"ги 200-сон қарорларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 32-33-сон, 255-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан радиоалоқани ташкил этиш учун рухсат этувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1388, 2004 йил 21 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 340-модда) иловага* мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                            А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 29-сон, 339-модда.