язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Алоқа/ Радиоалоқа ва электрон алоқа/ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 19.07.2004 й. 209-сон "Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 20.08.2004 й. 1399-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

20.08.2004 й.

N 1399




ЎЗБЕКИСТОН

АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

19.07.2004 й.

N 209


БУЙРУҒИ



Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори

частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида

қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш

ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари

(номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2004 йил 30 августдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Радиочастоталар спектри тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрдаги "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-3358-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 215-сон қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. "Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосалари (номиналлар) ажратиш тартиби тўғрисида низом" иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтганидан сўнг ўн кундан кейин кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу буйруқ кучга кирган кундан бошлаб амалда бўлган ЎзАПТнинг 1999 йил 28 июль 278-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида (1999 йил 20 июль 777-сон билан) рўйхатдан ўтган "Барча турдаги радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни Ўзбекистон Республикасида қайта ишлаш (замонавийлаштириш), ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон Республикасига чет элдан олиб кириш учун радиочастота полосаларини (номиналларини) ажратиш тартиби тўғрисида низом" ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Бош директор ўринбосари А.Д. Хаджаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш

агентлиги Бош директори                                                    А. Арипов



*) Илова рус тилидаги матнда берилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 378-модда.