ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Радиоалоқа ва электрон алоқа /ЎзР ВМ 26.10.2001 й. 429-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 26.10.2001 й. 429-сон Қарори
билан тасдиқланган Низомнинг
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 25.03.2023 й. 127-сон Қароридан олдинги таҳрири
4. Радиочастоталар бўйича республика кенгашининг қарорлари асосида бериладиган радиочастоталар бириктирилган ҳолда радиоэлектрон воситалардан ва юқори частотали қурилмалардан фойдаланишга Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) рухсатномалари радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов ундиришга асос ҳисобланади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)
5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
5. Электромагнит мувофиқлик экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифлар эркин ҳисобланади ҳамда Электромагнит мувофиқлик маркази томонидан тасдиқланади. (ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 697-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
7-банд ўнинчи хатбошининг олдинги таҳрири
РАДИОЧАСТОТА СПЕКТРИНИНГ
ТИЖОРАТ ҚИММАТИ КОЭФФИЦИЕНТИ
Т/р |
Алоқа тури |
Е коэффициенти |
1 |
Кўчма радиотелефон алоқаси (транкинг алоқа) |
30 |
2 |
Умумий фойдаланиладиган уяли радиотелефон алоқаси |
85 |
3 |
Кўчма радио алоқа |
15 |
ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 697-сон Қарорига мувофиқ 4 ва 5-позициялари чиқариб ташланган |
||
4 |
Шахсий радио чақирув (пейжинг) |
25 |
5 |
Тармоқнинг ОВЧ ЧМ каналларини тиғизлаштирган ҳолдаги шахсий радио чақирув (пейжинг) |
65 |
6 |
Йўлдош алоқа |
55 |
7 |
MMDS, NMDS ва MVLS туридаги тизимлардан фойдаланган ҳолда телевизион дастурларни тарқатиш |
50 |
8 |
Телевидение ва радиоэшиттириш нодавлат дастурларини тарқатиш, телевидение ва радиоэшиттириш дастурларининг тижорат трансляцияси |
40 |
Маълумотларни симсиз узатиш (2400 - 2483,5 МГц ва 5000 - 5999 МГц радиочастоталари полосаларидаги wi-fi технологиялари бундан мустасно) |
70 |
|
(ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 697-сон Қарори таҳриридаги позиция) (Олдинги таҳририга қаранг)
|
9. Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун тўлов фойдаланувчи томонидан Вазирликка бериладиган ҳисоб-китоблар асосида йил чораги биринчи ойининг 15-кунидан кечикмай ҳар чоракда тўланади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Мазкур тўлов қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи Давлат бюджетига йўналтирилади;
50 фоизи Радиочастота спектридан фойдаланишни бошқариш ва мониторинги қўмитасининг харажатларини қоплаш учун Вазирликнинг ваколатли банкдаги махсус ҳисобрақамига ўтказилади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
Вазирлик тегишли суммани улар тушган кундан бошлаб 3 кундан кечикмай Давлат бюджетига ўтказади. (ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)
ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарорига мувофиқ олтинчи хатбоши ўз кучини йўқотган
Радиочастота спектридан фойдаланганлик учун олинган ва радиочастота спектридан фойданишни давлат томонидан бошқариш ҳамда мониторинг олиб бориш харажатларини қоплашга йўналтирилган маблағлар даромад ҳисобланмайди ва тегишли равишда уларга солиқ солинмайди. (ЎзР ВМ 23.09.2002 й. 328-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)
ЎзР ВМ 27.08.2022 й. 476-сон Қароридан олдинги таҳрири
3. Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олинган радиочастота спектридан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин эмас.
ЎзР ВМ 19.08.2019 й. 697-сон Қароридан олдинги таҳрири
5-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
5. Электромагнит мувофиқлик экспертизаси, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш бўйича хизматларга тарифлар эркин ҳисобланади ҳамда уларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этилган декларацияси билан биргаликда Электромагнит мувофиқлик маркази томонидан тасдиқланади.
"Радиочастота спектрининг тижорат қиммати коэффициенти" жадвали 9-позициясининг олдинги таҳрири
9 |
Маълумотларни узатиш (симсиз фойдаланиш) |
70 |
8. Тўловни ҳисоблашда Вазирликнинг рухсатномаларида кўрсатилган частоталар полосаси кенглигидан ва ҳудуддан ҳамда энг кам ойлик иш ҳақининг амалдаги даражасидан фойдаланилади.