язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2011 й. 296-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2011 й.

N 296



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "МИЛЛИЙ АХБОРОТ

РЕСУРСЛАРИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" 2011 ЙИЛ

8 ИЮЛДАГИ ПҚ-1572-СОН ҚАРОРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ахборот ресурсларини муҳофаза қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2011 йил 8 июлдаги ПҚ-1572-сон қарорини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ахборотлаштириш объектларини аттестациядан ўтказиш ишларини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Маҳфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 ноябрдаги

296-сон қарорига

2-ИЛОВА



Маҳфий ахборотлар сирасига киритилган маълумотлар

РЎЙХАТИ


1. Жисмоний шахсларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги ахборотлар.


2. Жисмоний шахснинг шахсий ҳаёти тўғрисидаги ахборотлар, худди шунингдек унинг шахсий ҳаёти сирини очувчи ахборотлар, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


3. Ахборот манбаи ёки тахаллус билан имзо чеккан муаллиф тўғрисидаги ахборотлар, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.


4. Ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган телекоммуникациялар тармоқлари орқали узатиладиган почта, телеграф хабарлари ва бошқа хабарлар сири тўғрисидаги ахборотлар.


5. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тергов ва суд юритуви сири ҳисобланган маълумотлар.


6. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот эгаси ахборот олишни чеклаган хизматга доир маълумотлар.


7. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган тижорат сири ҳисобланган маълумотлар.


8. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган банк сири, шахсни суғурталаш ва васият сири.


9. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот олиш чекланган (врачлик сири, нотариал ҳаракатлар, адвокатлик сири ва бошқалар) касб фаолияти билан боғлиқ маълумотлар.


10. Ихтиро, фойдали модель ёки саноат намунасининг моҳияти тўғрисидаги маълумотлар, улар ҳақидаги маълумотлар расмий тарзда эълон қилингунга қадар.






Вазирлар Маҳкамасининг

2011 йил 7 ноябрдаги

296-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 ноябрдаги 278-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 11-сон, 38-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисидаги низом II бўлимининг 4-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"4. Халқ хўжалиги объектларида ва бошқа объектларда давлат сирлари ва маҳфий ахборотни муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда қатнашадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантирадилар ва амалга оширадилар, давлат назоратини олиб борадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятни стандартлаш, сертификациялаш ва лицензиялашни таъминлайдилар; ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш тизимларини ривожлантириш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилайдилар, уларни амалга ошириш юзасидан тадбирларни ишлаб чиқадилар ва рўёбга чиқарадилар; ахборотни криптографик ва техник жиҳатдан муҳофаза қилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини шакллантирадилар ва такомиллаштирадилар; Ахборотлаштириш объектларининг аттестация тизимини ташкил этиш соҳасидаги тадбирларни амалга оширадилар".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 мартдаги 137-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 3-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан, Интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Маҳфий ахборот - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш чекланган, давлат сирларига мансуб ахборот мавжуд бўлмаган ҳужжатлаштирилган ахборот";


б) 12.2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12.2. Ахборот айирбошлаш воситалари таркибига ахборот ресурсларидан фойдаланишнинг алоҳида қоидалари белгиланган давлат ахборот тизимлари, тармоқларини улаш ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ аттестациядан ўтказилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг рухсати билан амалга оширилади";


в) 19-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Фойдаланиш чекланган ахборот мавжуд бўлган давлат ахборот ресурсларини шакллантириш учун мўлжалланган ахборот тизимлари ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак".


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 22 ноябрдаги 256-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 11-сон, 62-модда) билан тасдиқланган Давлат органларининг ахборот тизимларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги мазмундаги 28-1-банд қўшилсин:

"28-1. Давлат органларининг давлат сирларига ёки маҳфий ахборотларга мансуб ахборот билан ишлаш учун мўлжалланган ахборот тизимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ мажбурий аттестациядан ўтказилиши керак".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2011 йил, 45-46-сон, 472-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 2011 йил, 11-сон, 86-модда