язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.05.2008 й. 87-сон "Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.05.2008 й.

N 87



ДАВЛАТ АХБОРОТ РЕСУРСЛАРИ

ҲАМДА УЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШ,

УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА УЛАРНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ УЧУН МАСЪУЛ

БЎЛГАН ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ РЎЙХАТИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олишни такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 февралдаги 27-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 2-сон, 11-модда) билан тасдиқланган Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган давлат органлари рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2008 йил 7 майдаги

87-сон қарорига

ИЛОВА



Давлат ахборот ресурслари ҳамда уларни шакллантириш,

улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун

масъул бўлган давлат органлари рўйхатига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

1. 1-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1

Суғурта қилувчилар ва суғурта брокерларининг суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Молия вазирлиги

2. 1-1-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

1-1

Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган аудиторлик ташкилотлари реестри


Молия вазирлиги

3. 1-1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 1-2 - 1-3-позициялар қўшилсин:

1-2

Малака сертификатига эга бўлган аудиторлар реестри


Молия вазирлиги

1-3

Лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри



4. 3-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 3-1 - 3-6-позициялар қўшилсин:

3-1

Нодавлат нотижорат ташкилотлари реестри


Адлия вазирлиги

3-2

Диний ташкилотлар реестри


3-3

Давлат нотариал идоралари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар идоралари реестри


3-4

Адвокатлар, шунингдек адвокатлик бюролари, ҳайъатлари, фирмалари реестри


3-5

Юридик шахслар бирлашмалари реестри


3-6

ФҲДЁ органлари


5. 17-2-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 17-3 - 17-4-позициялар қўшилсин:

17-3

Сертификатланган маҳсулотларнинг давлат реестри


Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги

17-4

Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


6. 23-позиция ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. 27-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 27-1 - 27-2-позициялар қўшилсин:

27-1

Олдиндан тайёрлаб қўйилган маълумотнома харита


Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси

27-2

Геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


8. 29-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "шу жумладан, чет эллардаги музейлар" сўзлари чиқариб ташлансин.


9. 30-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "ва спорт" сўзлари чиқариб ташлансин.


10. 31-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 31-1-позиция қўшилсин:

31-1

Спорт иншоотлари реестри


Маданият ва спорт ишлари вазирлиги

11. 32-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "умумий ўрта ва мактабдан ташқари" сўзлари чиқариб ташлансин.


12. 32-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 32-1 - 32-2-позициялар қўшилсин:

32-1

Умумий ўрта таълим таълим муассасалари


Халқ таълими вазирлиги

32-2

Мактабдан ташқари таълим таълим муассасалари


13. 36-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 36-1-позиция қўшилсин:

36-1

Бакалавриат йўналишлари ва магистратура ихтисосликлари ўқув режалари


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


14. 38-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 38-1 - 38-20-позициялар қўшилсин:

38-1

Ов ва спортга мўлжалланган ўқотар қуролни ҳамда унинг ўқ-дориларини, шунингдек тиғли қуролни (пичоқларнинг миллий турларидан ташқари) ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ички ишлар вазирлиги

38-2

Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


38-3

Таркибида гиёҳванд моддалар бўлган ўсимликларни етиштириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


38-4

Рўйхатдан ўтказилган шахсий автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси


38-5

Юридик шахсларнинг рўйхатдан ўтказилган автомототранспорт воситаларининг маълумотлар базаси


38-6

Профилактик ҳисобда турган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-7

Республика қидирувида бўлган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-8

Давлатлараро қидирувда бўлган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-9

Темирйўл чипталари сотиб олган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-10

Авиачипталар сотиб олган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-11

Йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва топилган рақамли буюмларнинг маълумотлар базаси


38-12

Республика бўйича йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва олиб қўйилган нарезкали қуролларнинг маълумотлар базаси


38-13

МДҲ давлатлари бўйича йўқотиб қўйилган, ўғирланган ва олиб қўйилган нарезкали қуролларнинг маълумотлар базаси


38-14

Республика бўйича йўқотиб қўйилган ва ўғирланган автотранспорт воситаларининг маълумотлар базаси


38-15

МДҲ давлатлари бўйича йўқотиб қўйилган ва ўғирланган автотранспорт воситаларининг маълумотлар базаси


38-16

Фуқаролар ва ташкилотларнинг рўйхатдан ўтказилган қуролларининг маълумотлар базаси


38-17

Жиноий жавобгарликка тортилган шахслар бармоқ изларининг маълумотлар базаси


38-18

Шахсларнинг фото тасвири туширилган ва паспорт 1-шакли ахборотларининг маълумотлар базаси


38-19

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олган шахсларнинг маълумотлар базаси


38-20

Маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг маълумотлар базаси


15. 43-1-позициянинг "Давлат ахборот ресурслари номи" устунидаги "Телекоммуникациялар" сўзлари "Телекоммуникацияларнинг маҳаллий тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. 43-1-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 43-2 - 43-9-позициялар қўшилсин:

43-2

Телекоммуникацияларнинг шаҳарлараро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

43-3

Телекоммуникацияларнинг халқаро тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-4

Кўчма радиотелефон алоқаси тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-5

Шахсий радиочақирув тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-6

Маълумотлар узатиш тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-7

Телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришларни тарқатиш (узатиш) тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


43-8

Радиочастоталар бўйича давлат комиссияси қарорлари бўйича маълумотлар базаси


43-9

Базавий интерактив давлат хизматлари реестри


17. 50-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 50-1 - 50-6-позициялар қўшилсин:

50-1

Тижорат банкларига банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Марказий банк

50-2

Тижорат банкларига, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга хорижий валютада операциялар ўтказиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


50-3

Қимматли қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри.


50-4

Гаровхоналар фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


50-5

Кредит уюшмалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


50-6

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


18. 51-позициядан кейин қуйидаги мазмундаги 51-1-позиция қўшилсин:

51-1

Инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базаси


Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги


19. Қуйидаги мазмундаги 52 - 115-позициялар қўшилсин:

52

Идораларда (вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар марказий муассасалар ва бошқаларда) сақланадиган ҳужжатлар таркиби тўғрисидаги маълумотлар базаси


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги

53

Қурилиш соҳасида амалдаги норматив ҳужжатларнинг кўрсаткичи


Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси

54

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


55

Қурилиш лойиҳаларининг экспертизасини ўтказиш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


56

Баландликларда саноат альпинизми усулида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


57

Кўприк-тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


58

Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


59

Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


60

Ер ости бойликлари тўғрисида геологик ва бошқа маълумотлар давлат фонди


Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси

61

Фойдали қазилмалар конларини аниқлаш учун истиқболли бўлган конлар ва ер ости бойликлари участкаларининг давлат реестри


62

Фойдали қазилмалар, шу жумладан, углеводородлар захираларининг давлат баланси


63

Конлар, фойдали қазилмалар белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри


64

Давлат сув кадастри (ер ости сувлари)


65

Табиий хавф юқори бўлган зоналар (хавфли геологик жараёнлар пайдо бўладиган зоналар) давлат кадастри


66

Ер ости бойликлари участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензияларнинг давлат реестри


67

Қимматли қоғозлар бозорида касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази

68

Аттестациядан ўтказилган шахслар (қимматли қоғозлар бозори мутахассислари)нинг ягона давлат реестри


69

Республикада рўйхатдан ўтказилган қимматли қоғозларнинг ягона давлат реестри


70

Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси

71

Биржа фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган биржалар реестри


72

Товар-хом ашё биржаларида брокерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун сертификатга эга бўлган мутахассислар реестри


73

Кўчмас мулк бозорида брокерлик фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун сертификатга эга бўлган мутахассислар реестри


74

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун сертификатга эга бўлган мутахассислар реестри


75

Баҳолаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган мутахассислар реестри


76

Соғлиқни сақлаш муассасалари реестри


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

77

Фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


78

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


79

Тиббий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


80

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг айланиши фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик шахсларга берилган лицензиялар реестри


81

Божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Давлат божхона қўмитаси

82

Божсиз савдо дўконини таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Давлат божхона қўмитаси

83

"Эркин омборхона" божхона режимида омборхона таъсис этиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


84

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Давлат ветеринария бош бошқармаси


85

Ўзбекистон Республикасида ва ундан ташқарида гастроль-концерт фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


"Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси

86

Тўй, юбилей ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


87

Гидротехника иншоотларининг давлат кадастри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси


88

Гиёҳвандликка оид содир этилган жиноятларни ҳисобга олиш маълумотлар банки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази


89

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган алоҳида хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестри


Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси

90

Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар, аварияларнинг маълумотлар базаси


91

Қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошлар қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


92

Ионлаштирувчи нурланиш манбалари муомалада бўлиши соҳасида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри


93

Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун юридик ва жисмоний шахсларга берилган лицензиялар реестри

Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси


94

Олий аттестация комиссиясида тасдиқланган фан докторлари ва номзодларининг маълумотлар базаси


Олий аттестация комиссияси

95

Ахборотни криптографик ҳимоя қилиш воситаларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати

96

Таркибида қимматли ва рангли металлар, қимматли тошлар мавжуд бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқиндиларни тайёрлаш, қайта ишлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги


97

Маҳаллий ва халқаро ҳаво йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш, шунингдек аэропортлардаги ташиш ишларини бажарувчи ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш, авиация ишларини бажариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси


98

Грампластинкалар, аудиокассеталар ва лазерли дискларни яратиш, ишлаб чиқариш, ёзиб олиш, кўпайтириш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

99

Нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


100

Улгуржи савдо фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, республика ихтисослаштирилган база-конторалар, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи ҳудудий базалар, шунингдек "Матлуботсавдо" вилоят акциядорлик компаниялари томонидан амалга ошириладиган улгуржи савдо бундан мустасно


Туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари

101

Магистрал газ қувурлари, нефть қувурлари ва нефть маҳсулотлари қувурларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

102

Ягона энергетика тизимига уланадиган стационар электр станцияларида электр энергияси ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


103

Нефть, газ ҳамда газ конденсатини қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


104

Нефть маҳсулотларини (автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёнилғиси, авиакеросин, мазут, печка қорамойи, нефть битуми, шунингдек техник мой ва мойлаш материалларини) реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри, заводда идишларга жойланганлари бундан мустасно (нефть маҳсулотларини АЁҚШ ва мой алмаштириш пунктларида сотишдан ташқари)


105

Маҳаллий ва халқаро темирйўл йўналишлари бўйича йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


106

Маҳаллий ва халқаро йўналишлар бўйича ҳаво транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


107

Этил спирти ҳамда алкоголли маҳсулот ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


108

Тамаки хом ашёсини ферментлаш ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


109

Қимматбаҳо металлар ва тошлардан заргарлик буюмлари тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


110

Нодавлат таълим муассасалари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


111

Диний таълим муассасаларининг фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


112

Бадиий ва хроникал-ҳужжатли, илмий-оммабоп, тасвирий, мультипликацион киновидеофильмлар ҳамда дастурлар ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


113

Киновидеофильмларни ҳамда дастурларни кўпайтириш, дубляж қилиш ва реализация қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


114

Киновидеомаҳсулотлар прокати фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


115

Туризм фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун берилган лицензиялар реестри


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 19-сон, 159-модда.