язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2007 й. 242-сон "Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.11.2007 й.

N 242



АХБОРОТНИНГ КРИПТОГРАФИК

ҲИМОЯ ВОСИТАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ,

ТАЙЁРЛАШ,   ИШЛАБ   ЧИҚАРИШ,   РЕАЛИЗАЦИЯ

ҚИЛИШ, ТАЪМИРЛАШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ

ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган "Амалга оширилиши учун лицензиялар талаб қилинадиган фаолият турларининг рўйхати тўғрисида"ги 222-II-сонли Қарорининг 1-иловасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-102-сон Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида ахборотнинг криптографик ҳимоясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 3 апрелдаги ПҚ-614-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2002 йил 28 июндаги 236-сон қарорига 1-иловага қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси" бўлимининг еттинчи хат боши чиқариб ташлансин;

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банки" бўлимидан кейин қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:


"Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати


Ахборотнинг криптографик ҳимоя воситаларини лойиҳалаштириш, тайёрлаш, ишлаб чиқариш, реализация қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш".


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов ва Миллий хавфсизлик хизмати раиси Р.Р. Иноятов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 471-модда.