язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборот хавфсизлиги/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2007 й. ПҚ-614-сон "Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.04.2007 й.

N ПҚ-614



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

АХБОРОТНИ КРИПТОГРАФИК МУҲОФАЗА

ҚИЛИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистон Республикасининг "Ахборотлаштириш тўғрисида" ва "Давлат сирларини сақлаш тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, шунингдек ахборотни муҳофаза қилишнинг криптографик воситалари ҳамда криптография тизимларидан фойдаланган ҳолда маҳфий ёки давлат сирларидан иборат бўлган маълумотлар баён этилган ахборотни муҳофаза қилиш фаолиятини тартибга солиш мақсадида:


1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ва маҳсулотлар (хизматлар)ни сертификатлашни таъминловчи ваколатли орган ҳисобланади.

2. Қуйидагилар Давлат хавфсизлик хизматининг ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий вазифалари этиб белгилансин:

ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари ва тизимларини ривожлантириш ҳамда фойдаланиш соҳасидаги стратегик устувор йўналишларни замонавий талаблар ва стандартларга мувофиқ равишда шакллантириш ва амалга ошириш;

ахборотни криптографик муҳофаза қилишни стандартлаштириш, сертификатлаш ва лицензиялаш, бу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришни таъминлаш;

ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ахборотни криптографик муҳофаза қилишнинг маҳаллий воситаларини ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар:

давлат сирларидан иборат бўлган маълумотлар баён этилган ахборотни;

давлат ташкилотларининг мулки ҳисобланган маҳфий ахборотни;

ташкилотлар томонидан товарлар ва хизматларни давлат ташкилотлари эҳтиёжлари учун етказиб беришда уларнинг идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, маҳфий ахборотни криптографик муҳофаза қилишда фойдаланиладиган ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситалари, шу жумладан, хорижда ишлаб чиқарилган воситалари мажбурий равишда сертификатлаштирилиши шарт.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилиш тўғрисидаги низом 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасида ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларини сертификатлаш тўғрисидаги низом 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


5. Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) "Ўзстандарт" агентлиги (Р. Бўриев) билан биргаликда ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида тегишли стандартлар, норматив ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этсин.


6. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов), МХХ билан келишилган ҳолда, ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида давлат таълим стандартларини ишлаб чиқишни таъминласин.


7. "Ўзстандарт" агентлиги (Р. Бўриев) белгиланган тартибда МХХни ахборотни криптографик муҳофаза қилиш соҳасида маҳсулот (хизмат)ларни сертификатлаш ҳуқуқини олишга аккредитациядан ўтказсин.


8. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборотни криптографик муҳофаза қилиш воситаларидан ёки криптотизимлардан фойдаланишни назарда тутувчи ахборот тизимларини яратиш бўйича лойиҳалар экспертизасини ўтказишда мазкур лойиҳаларнинг ДХХ билан келишиб олинишини таъминласин.

9. Ахборотни криптографик муҳофаза қилиш маҳаллий воситаларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш мақсадида харид қилинадиган дастурий ва техника воситалари, назорат-ўлчов ҳамда тадқиқот комплекслари, шунингдек фойдаланиш материаллари ДХХнинг тасдиқловчи хати бўлган тақдирда божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.

10. Миллий хавфсизлик хизмати (Р. Иноятов) Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М. Атаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 140-модда.