ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /ЎзР ВМ 22.11.2005 й. 256-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг (1-илова) олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 22.11.2005 й. 256-сон Қарори билан
тасдиқланган Низомнинг (1-илова)
олдинги таҳрири
ЎзР ВМ 03.06.2016 й. 188-сон Қароридан олдинги таҳрири
15. Давлат ахборот ресурслари ўзаро ва тегишли халқаро ахборот ресурслари билан ахборот-технологик мосликни таъминлаши зарур.
19-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири
19. Давлат ахборот ресурслари ҳисобга олиниши ва рўйхатдан ўтказилиши шарт.
20-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Бунда фойдаланувчини аутентификация қилмасдан ва ҳисобга олмасдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиш имкони берилади.
30-банд тўртинчи хатбошининг олдинги таҳрири
- жисмоний шахсларнинг шахсига тааллуқли маълумотлар тўғрисидаги ахборот тарқатилиши;
ЎзР ВМ 27.06.2015 й. 171-сон Қароридан олдинги таҳрири
3. Давлат ахборот ресурслари таркибига киритиш учун ахборотни ҳужжатлаштириш тартиби алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги махсус ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд)
16. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд)
17. Давлат ахборот ресурсларини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси билан келишув бўйича уларни шакллантириш, улардан фойдаланиш ва уларни қўллаб-қувватлаш учун масъул бўлган тегишли давлат органлари томонидан белгиланади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги банд)
19-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Давлат ахборот ресурсларини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади. (ЎзР ВМ 30.12.2012 й. 378-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)