язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.2012 й. 228-сон "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.2012 й.

N 228



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА

МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДА ТАЪЛИМ

МУАССАСАЛАРИДА ЭЛЕКТРОН ТАЪЛИМНИ ЖОРИЙ

ЭТИШ МАРКАЗИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида "Электрон таълим" миллий тизимини яратиш" инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 16 апрелдаги ПҚ-1740-сон қарорининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида юқори технологик даражада ўқув жараёнини ташкил этиш учун электрон ўқув-методик ва ахборот-кутубхона ресурслари, ахборот тизимлари шакллантирилишини таъминловчи ягона органни ташкил қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Электрон таълим" миллий тизимининг маъмури ва бошқариш функциясини амалга ошириш;

олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ахборот-коммуникация технологиялари, шу жумладан, видеоконференц-алоқа ва масофадан ўқитиш методларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни ва илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш;

олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг "Электрон таълим" миллий тизими ахборот-таълим ресурсларидан эркин фойдаланишини таъминлаш;

олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ташкил этиладиган ва "Электрон таълим" миллий тизимига киритиладиган электрон методик комплекслар ва бошқа таълим ресурсларига ягона талабларни ишлаб чиқиш;

олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш муассасалари педагоглари учун ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича махсус ўқув курсларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

таълим жараёнида компьютер ускуналаридан фойдаланишнинг самарадорлигини таҳлил қилиш ва мониторинг олиб бориш, олий ва ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг компьютер ва коммуникация воситаларини янгилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

"Таълим" ахборот тизимлари мажмуасининг олий таълим қисмини ишлаб чиқиш, жорий этиш ва қўллаб-қувватлаш;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайтини такомиллаштириш.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон таълимни жорий этиш марказининг тузилмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, Марказ фаолиятини молиялаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

халқаро ташкилотларнинг хайрия маблағлари, грантлари;

хўжалик фаолиятидан олинган маблағлар, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Марказнинг устави белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек Марказнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;

Марказни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик марказининг Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Зиё кўчаси, 3-уй манзилидаги биносига ижара тўловисиз жойлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддатда Марказ ходимлари разрядларини ишлаб чиқсин ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тасдиқласин;

Марказни зарур ихтисосли малакали кадрлар билан таъминлаш, шунингдек унинг моддий-техника базасини шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишуви ва Марказнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили Марказни жиҳозлаш ва сақлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармасидан зарур маблағлар ажратсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги битта енгил хизмат автотранспортини сақлашга лимит ажратсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2012 йил 25 июлдаги

228-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

ҳузуридаги Таълим муассасаларида электрон

таълимни жорий этиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ








Директор





































Инновацион

лойиҳалар ва

истиқболли

ривожлантириш

бўлими

2 киши

Ахборот-таълим

ресурсларини

ривожлантириш

бўлими

2 киши

Корпоратив

тармоқни

бошқариш бўлими

3 киши

Тизимларни

лойиҳалаштириш

ва дастурлаштириш

бўлими

5 киши





































Веб-портални

юритиш ва

ахборот хизмати

бўлими

2 киши

Мониторинг ва

таҳлил бўлими

2 киши

Кадрлар

малакасини

ошириш бўлими

2 киши

Техник ва дастурий

таъминлаш бўлими

2 киши



































Юрисконсульт

1 киши

Бухгалтерия

2 киши

Фойдаланиш-хўжалик

хизмати

2 киши











         

Ходимларнинг чекланган умумий сони - 26 киши,

шу жумладан, бошқарув ходимлари - 21 киши.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2012 йил, 30-сон, 351-модда