язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ АВ 23.06.2008 й. 1830-сон билан рўйхатга олинган ААА Бош директорининг Буйруғи билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

АВ 23.06.2008 й. 1830-сон билан рўйхатга

олинган ААА Бош директорининг Буйруғи

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 05.02.2015 й. 1830-1-сон билан рўйхатга олинган

Давалоқақўм Қароридан олдинги таҳрири



4-банднинг олдинги таҳрири


4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар тегишли таърифлари билан қўлланилган:

"UZ" домени Маъмури - "UZ" доменининг асосий Реестрини бошқариш ва "UZ" доменини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилашга давлат томонидан ваколат берилган ташкилот;

домен номининг Маъмури - домен номини ўз номига рўйхатдан ўтказган юридик ёки жисмоний шахс;

домен номини активация қилиш - домен номи ва унга тегишли (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни Интернет тармоғида домен номининг ишлашини таъминлайдиган "UZ" доменининг асосий DNS серверларида жойлаштириш ва сақлаш;

домен номининг рўйхатдан ўтказилишини бекор қилиш - домен номини рўйхатга олиш муддати тугагунга қадар, домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги ахборотни "UZ" доменининг Маъмури томонидан асосий Реестрдан чиқариб ташланиши;

географик домен номи - географик бирликлар ва жой номларини ўз ичига олувчи ёки бошқача тарзда ифодаловчи домен номи;

давлат домен номи - Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, маъмурий бирликлари (вилоят, ҳокимият, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул ва ш.к.) номларини ўз ичига олувчи ёхуд уларнинг белгиларни ёки номларини бошқача тарзда ифодалайдиган, шу жумладан, қисқартмалари ва/ёки аббревиатураларини ўз ичига оладиган домен номи;

домен номини деактивация қилиш - Интернет тармоғида домен номи ишлашини кейинчалик тўхтатиш учун "UZ" доменининг асосий DNS серверларидан тегишли домен номининг (DNS) серверлари тўғрисидаги ахборотни чиқариб ташлаш;

виждонли рўйхатдан ўтказиш ва фойдаланиш - ушбу домен номининг хусусияти тўғрисида билмаган ва билиши ҳам керак бўлмаган шахс (виждонли домен эгаси/фойдаланувчи) томонидан домен номини рўйхатдан ўтказиш ва/ёки ундан фойдаланиш;

домен - номли мезон бўйича ажратилган ва уни қўллаб-қувватлаш учун жавоб берадиган ташкилотга эгалик қилиш учун тақдим этилган Интернет тармоғининг қисми;

"UZ" домени - Ўзбекистон Республикасининг мамлакат кодини ифодаловчи, махсус ваколатли ташкилот томонидан бошқариладиган ва мувофиқлаштириладиган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг юрисдикцияси остидаги юқори даража домени, шу жумладан, кейинги даражаларнинг домен номлари;

домен номи - номларнинг домен тизимига мувофиқ компьютер тармоғи узелига бириктирилган ноёб белгили ном;

иккинчи даража домен номи - "UZ" юқори даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва "UZ" доменининг кейинги даражасини белгилайдиган домен номи;

учинчи даража домен номи (субдомен) - иккинчи даража доменидан чапда жойлашган, ундан нуқта билан ажратилган ва иккинчи даража доменининг кейинги даражасини билдирадиган домен номи;

захираланган домен номи - жамоатчилик учун фойдали бўлган ёки давлат мақсадларида фойдаланиш учун, шунингдек юқори даража доменининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида "UZ" домени Маъмури томонидан захираланган домен номи;

ариза берувчи - домен номини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун Рўйхатдан ўтказувчига ариза берган жисмоний ёки юридик шахс;

интеллектуал домен номи - интеллектуал фаолият натижалари, фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарлар, ишлар ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи воситалари ва интеллектуал фаолиятнинг бошқа натижаларини ўз ичига олувчи ёки уларни бошқача тарзда ифодаловчи домен номи;

асосий сервер (root server) - юқори даража доменлари тўғрисидаги ахборотни сақловчи DNS серверлари

шахсий домен номи - жисмоний шахснинг исми ва/ёки фамилиясининг ўхшаш ифодаланишидан иборат домен номи;

номақбул домен номи - одобсиз, ахлоқсиз, қонунга зид, давлатга ёки жамиятга қарши характердаги сўзларни, шунингдек, ҳарфлар, сонлар ёки сўзлар комбинациясини ўз ичига олган домен номи. Домен номининг номақбуллиги (характери) ушбу домен номини активация қилиш вақтида "UZ" доменининг Маъмури томонидан белгиланади;

бўшатилган домен номи - домен номининг Маъмури томонидан домен номидан воз кечиш ёки уни рўйхатдан ўтказиш муддатини узайтирмаслик натижасида рўйхатдан ўтказиш учун бўш бўлиб қолган домен номи;

асосий Реестр - иккинчи даражадаги рўйхатга олинган домен номлари, домен номларини Рўйхатдан ўтказувчилари ва Маъмурлари ҳамда домен номларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган бошқа ахборотни ўз ичига оладиган "UZ" доменининг марказий маълумотлар базаси;

рўйхатдан ўтказувчи - домен номларини рўйхатдан ўтказиш бўйича "UZ" домени Маъмури билан тузилган шартномага асосан хизматлар кўрсатадиган ва домен номи тўғрисидаги зарур ахборотни асосий Реестрга киритилишини таъминлайдиган юридик шахс;

домен номини рўйхатдан ўтказиш - рўйхатдан ўтказувчи томонидан домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги ахборотни ариза берувчининг сўрови асосида асосий Реестрга киритиш;

сервер - компьютернинг бошқа компьютерга хизматларни тақдим этиш имконини берувчи аппарат ва дастурий таъминот (дастур-сервер) мажмуи. Компьютерлар дастур-сервер билан дастур-мижозлар ёрдамида ишлайди;

домен номлари тизими (Domain Name System - DNS) - Интернет каби тармоқда боғланган компьютерлардан ҳар бирига ноёб номни белгилашнинг иерархик тизими. Ном иерархиянинг чапдан ўнгга ўсиб борувчи даражаларига мувофиқ келувчи қисмларнинг нуқталар билан ажратилган доменларидан иборат;

"whois" хизмати - домен номи тўғрисидаги асосий ахборотни Интернет броузери (браузери) ёки махсус компьютер дастури орқали олиш имконини берувчи махсус хизмат;

ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers) - тармоқ техник инфратузилмасининг маъмурий бошқариш функциясини амалга оширадиган, шунингдек юқори даража доменларининг базасини қўллаб-қувватлайдиган Интернетда адреслар ва протоколлар рақамларини бириктириш бўйича ташкилот;

IANA (The Internet Assigned Numbers Authority) - Интернет адресларининг бутун маконини тақсимлаш, шу жумладан IP-адрес, домен номларининг тармоқ хизматини умумий мувофиқлаштириш ва бошқариш ҳамда юқори даража доменларини делегирлаш учун назоратни амалга оширувчи ташкилот;

IP-адрес - рақамли шаклда ифода этилган, тармоқда ахборотнинг жойлашган жойини аниқловчи адрес. IP-адрес нуқталар билан ажратилган тўртта рақамли майдондан (IPV4) иборат.



36-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Домен номи Маъмури ҳуқуқ бузилишлари унинг айби билан содир бўлмаганлигини исботласа, жавобгарликдан озод этилиши мумкин. Домен номининг Маъмури ўзининг домен номи билан боғлиқ ҳуқуқ бузилишлар тўғрисида хабар топиши билан ўз техник имкониятлари доирасида уларни бартараф этиш бўйича дарҳол чоралар кўришга мажбурдир.



38-банднинг олдинги таҳрири


38. Домен номининг Маъмури Рўйхатдан ўтказувчи томонидан ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ва ушбу ҳужжатда белгиланган рўйхатдан ўтказиш талаблари бузилганлиги тўғрисидаги даъволарни тақдим этиш ҳуқуқига эга.



43-банднинг олдинги таҳрири


43. Домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги маълумотлар "UZ" домени Маъмурининг "whois" хизмати орқали фойдаланилиши мумкин бўлиши керак. Бунда "whois" хизмати ёрдамида фойдаланиш мумкин бўлган домен номи тўғрисидаги ахборот ҳажми қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:

домен номи маъмурининг тўлиқ номи (номланиши);

домен номининг қисқача таърифи;

электрон почта манзили;

домен номи тўғрисидаги ахборотнинг Реестрга узатилишини амалга оширувчи Рўйхатдан ўтказувчи тўғрисидаги маълумотлар;

ушбу доменга хизмат кўрсатувчи DNS серверлар номлари ва IP-адреслари, шунингдек DNS томонидан фойдаланиладиган бошқа техник ахборот;

домен номи маъмурининг почта манзили ва мурожаат учун телефонлари.

Ариза берувчи ва Рўйхатдан ўтказувчининг келишуви бўйича домен номининг Маъмури тўғрисидаги қўшимча ахборот киритилиши мумкин.



44-банднинг олдинги таҳрири


44. Домен номи ва унинг Маъмури тўғрисидаги ҳар қандай бошқа маълумотлар конфиденциал ҳисобланади, агар ариза берувчи ва Рўйхатдан ўтказувчи ўртасидаги шартномада, шунингдек ушбу Низомда бошқача тарзда кўзда тутилмаган бўлса.



45-банднинг олдинги таҳрири


45. Ариза берувчи ўзи тўғрисидаги ахборотни Низом бандларига мувофиқ жойлаштириш ва фойдаланиш учун розилик беради, шунингдек унинг томонидан тақдим этилган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгар бўлади.



47-банднинг олдинги таҳрири


47. Домен номи Маъмури томонидан рўйхатдан ўтказиш (рўйхатдан ўтказишнинг амал қилиш муддатини узайтириш) учун аввал берилган аризанинг маълумотлари ўзгарганда, шунингдек домен номи ёки унинг маъмури тўғрисидаги ахборот ўзгарганда ариза берувчи ўзгаришлар тўғрисида Рўйхатдан ўтказувчига ўн кунлик муддатда хабар беришга мажбурдир.



59-банднинг олдинги таҳрири


59. Аризалар уларни олиш тартибида Рўйхатдан ўтказувчи томонидан қайта ишланади.



60-банднинг олдинги таҳрири


60. Домен номини рўйхатдан ўтказишда қуйидаги ҳолатларда ариза рад этилиши мумкин:

домен номи ушбу Низомнинг 54-банди талабларига мос келмаганда;

домен номи рўйхатга олинган ва асосий Реестрда бўлганда;

домен номи "UZ" домени Маъмури томонидан белгиланадиган давлат ва захираланган домен номлари рўйхатига кирганда;

домен номи ариза бериш муддатигача "UZ" домени Маъмури томонидан белгиланган номақбул домен номлари рўйхатига кирганда;

домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани қайта ишлашни тўхтатиб қўйиш сабаблари кўрсатилган муддатда ариза берувчи томонидан бартараф этилмаганда.



61-банднинг олдинги таҳрири


61. Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти иш кунидан кечиктирмасдан Рўйхатдан ўтказувчи домен номини рўйхатдан ўтказиш, рўйхатдан ўтказишни рад этиш ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш тўғрисида ариза берувчига хабар беради. Рўйхатдан ўтказувчи ариза ушбу Низомнинг 57-банди талаблари ва/ёки иловаларда келтирилган шаклларга мос келмаганда, уни кўриб чиқишни тўхтатиб қўяди. Аризани кўриб чиқишни тўхтатиб қўйиш Рўйхатдан ўтказувчи томонидан ариза берувчи тўхтатилиш тўғрисидаги хабарни олган вақтда бошлаб етти иш кунидан йигирма иш кунигача бўлган муддат доирасида амалга оширилади.



62-банднинг олдинги таҳрири


62. Рўйхатдан ўтказувчи томонидан рўйхатдан ўтказишни рад этиш учун асослар йўқлиги аниқлангандан кейин Рўйхатдан ўтказувчи ушбу Низомга мувофиқ ва ариза берувчи билан тузилган шартномага асосан домен номини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади.



70-банднинг олдинги таҳрири


70. Домен номи Маъмурининг домен номини рўйхатдан ўтказиш учун ариза асосида Рўйхатдан ўтказувчи домен номини "UZ" домени Маъмурига активация қилиш учун беради.



71-банднинг олдинги таҳрири


71. Рўйхатдан ўтказиладиган домен номининг конфигурацион файлларини ўз ичига оладиган ва халқаро стандартлар талабларига мувофиқ ишлайдиган иккита DNS-серверлардан кам бўлмаган домен номи Маъмурининг кўрсатмаси домен номини активация қилиш шарти бўлиб ҳисобланади.

Кўрсатиб ўтилган DNS-серверлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

турли қуйи тармоқларда жойлашган бўлиши;

Интернет тармоғига ишончли уланиш билан таъминланган бўлиши (бунда ушбу DNS-серверлар билан алоқа бўлмаган вақт йиғиндиси бир кечаю кундузда икки соатдан ошмаслиги керак);

IETF RFC-1032, RFC-1033, RFC-1034 ва RFC-1591 халқаро стандартларнинг талабларига мос келиши.



73-банднинг олдинги таҳрири


73. Агар домен номи ушбу Низом 71-бандининг талабларига жавоб бермаса ёки домен номи номақбул домен номлари қаторига кирса, "UZ" домени Маъмури активация қилишни рад этади.

Агар рад этишни бартараф этиш имкони бўлмаса, активация қилишни рад этиш ҳолларида домен номи Маъмури Рўйхатдан ўтказувчидан рўйхатдан ўтказиш учун тўловларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

"UZ" домени Маъмурининг домен номининг номақбуллиги сабабли уни активация қилишни рад этиши юзасидан судга шикоят аризаси билан мурожаат этилиши мумкин.



75-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


75. Домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш қуйидаги ҳолларда тақиқланади:



75-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тайпсквоттинг, яъни рўйхатга олинган домен номини ёзишда фойдаланувчиларнинг хатоларига асосланиб, фойда ёки бошқа афзалликларга эга бўлиш учун йўналтирилган, учинчи шахсларнинг домен номи, фирма номи, товар белгиси ёки интеллектуал мулкининг бошқа объекти билан ёзилиши ёки эшитилиши бўйича адаштириш даражасигача ўхшаш бўлган домен номини рўйхатдан ўтказиш;



77-банднинг олдинги таҳрири


77. Давлат, захираланган, географик, интеллектуал, шахсий ёки номақбул домен номлари қаторига кирмайдиган ва учинчи шахс ҳуқуқлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларини бузмайдиган домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланишнинг устувор ҳуқуқи домен номини рўйхатдан ўтказиш учун биринчи бўлиб ариза берган шахсга тегишлидир.



79-банднинг олдинги таҳрири


79. Давлат домен номини виждонан рўйхатга олган домен номининг Маъмури ушбу Низом кучга киргунга қадар, рўйхатдан ўтказишнинг жорий муддати тугагунча давлат домен номидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Кейинчалик ушбу домен номини рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилмайди.



105-банднинг олдинги таҳрири


105. Манфаатдор шахснинг аризаси бўйича домен номи қуйидаги ҳолатларни аниқлаштириш учун муайян муддатгача деактивация қилиниши мумкин:

ушбу Низом ҳамда RFC халқаро стандартларида белгиланган қоидалар ёки шартлар, домен номини маъмурий бошқариш талабларининг, шунингдек домен номининг ишида бир неча марта "UZ" доменининг нормал ишлашига хавф туғдирган муаммолар юзага келганда;

агар домен номи ёки унинг веб-сайти учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклаб қўйиши ёки ушбу Низом, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро шартномалари талабларини бузиши тўғрисида жиддий шубҳа мавжуд бўлса;

агар домен номининг Маъмури домен номидан фойдаланиш ҳуқуқини домен номини рўйхатдан ўтказиш, веб-сайтни яратиш ва уни қўллаб-қувватлаш учун сарфланган ҳақиқий харажатлардан юқори бўлган нархда бошқа шахсга беришга аниқ нияти борлиги тўғрисида ёки домен номидан фойдаланиш характери шундай хулоса чиқариш имконини берса ва бу билан ушбу домен номини рўйхатдан ўтказиш ва ундан домен номининг Маъмури билан тенг шартларда фойдаланишдан потенциал манфаатдор шахсларга тўсқинлик қилса;

агар домен номини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги аризада ҳа??оний бўлмаган ахборот бўлса ёки "whois" хизматлари орқали олинган домен номи тўғрисидаги ахборот аслига мос бўлмаса.

"UZ" домени Маъмури деактивация қилишдан беш кун олдин домен номи Маъмурига хабарнома йўллайди. Деактивация муддати давомида "UZ" домени Маъмури деактивация қилинган домен номи Маъмуридан бузилишларни тушунтириш, изоҳлаш ва деактивация сабабларини бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга. Деактивация қилиш муддати тугаганда домен номининг Маъмури томонидан тақдим этилган тушунтиришлар асосида "UZ" домени Маъмури активация қилиш, деактивация қилишни узайтириш, рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш ёки домен номини манфаатдор шахсга бериш тўғрисида қарор қабул қилади.



109-банднинг олдинги таҳрири


109. Рўйхатдан ўтказиш бекор қилингандан кейин домен номи тўғрисидаги ахборот асосий Реестр ва "whois" хизматлар базасидан чиқарилади. Бекор қилинган домен номини кейинчалик рўйхатдан ўтказиш ва ундан фойдаланиш тартиби "UZ" домени Маъмури томонидан белгиланади, агар устувор ҳуқу??а эга шахснинг талаби мавжуд бўлмаса.



Низомга 1-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

1-ИЛОВА



Жисмоний шахслар учун "UZ" доменидаги домен номини

рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал қилиш

муддатини узайтириш) учун ариза шакли*

Номи


Маълумотлар


Эгаси


Ф.И.Ш. (тўлиқ)



Паспорт рақами



Почта манзили (яшаш жойининг манзили):

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси



Телефон, факс



Электрон почта манзили



Домен номи тўғрисидаги маълумотлар


Домен номи


(тўлиқ)

Домен мақоми



Амал қилиш муддати



DNS ахбороти


Primary Server Hostname



Primary Server Netaddress



Secondary Server Hostname



Secondary Server Netaddress



Ариза берилган сана


Талабгор имзоси


*) Барча қаторлар тўлдириш учун мажбурий ҳисобланади.



Низомга 2-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

2-ИЛОВА


Юридик шахслар учун "UZ" доменидаги домен номини

рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш, амал

қилиш муддатини узайтириш) учун ариза шакли*

Номи


Маълумотлар


Эгаси


Юридик шахс номи



Шартнома тузган шахс

Ф.И.Ш. (тўлиқ)

Лавозими


Почта манзили:

мамлакат

шаҳар

кўча

уй, хонадон

почта индекси



Телефон, факс



Электрон почта манзили



СТИР



Банк реквизитлари


Банк номи



Банк коди



Ҳисоб рақами



Маъмурий боғланиш


Ф.И.Ш. (тўлиқ)



лавозими



Почта манзили



Телефон, факс



Электрон почта манзили



Техник боғланиш


Ф.И.Ш. (тўлиқ)



лавозими



Почта манзили



Телефон, факс



Электрон почта манзили



Биллинг боғланиш


Ф.И.Ш. (тўлиқ)



лавозими



Почта манзили



Почта индекси



Телефон, факс



Домен номи тўғрисидаги маълумотлар


(тўлиқ)

Домен мақоми



Амал қилиш муддати



DNS ахбороти



Primary Server Hostname



Primary Server Netaddress



Secondary Server Hostname



Secondary Server Netaddress



Ариза берилган сана


Ташкилот раҳбарининг имзоси


Муҳр


*) Барча қаторлар тўлдириш учун мажбурий ҳисобланади.



Низомга 3-илованинг олдинги таҳрири


Низомга

3-ИЛОВА


"UZ" доменидаги захираланган домен номлари


1. "UZ" доменидаги захираланган домен номлари

1.1. "UZ" домени Маъмури учун иккинчи даража домен номлари:

cctld;

domain;

domains;

domen;

domens;

nic;

whois;

www.

1.2. Учинчи даража домен номларини рўйхатдан ўтказиш учун очиқ бўлган захираланган домен номлари:

ac.uz - илмий-тадқиқот ташкилотлар, олий ўқув юртлари ва етакчи илмий тадқиқот маданиятининг муассасалари учун;

com.uz - тижорат ташкилотлари учун;

edu.uz - маориф фаолияти учун лицензияга эга ўқув муассасалар учун;

int.uz - халқаро ташкилотлар учун;

net.uz - Интернет тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар учун;

org.uz - нотижорат ташкилотлар учун;

pp.uz - жисмоний шахслар учун.

1.3. Қўшимча иккинчи даража домен номлари:

aero;

arpa;

biz;

coop;

info;

museum;

name;

pro.


2. ICANN тавсиялари бўйича захираланадиган домен номлари

2.1. ICANN учун:

aso;

dnso;

icann;

internic;

pso.

2.2. IANA учун:

afrinic;

apnic;

arin;

example;

gtld-servers;

iab;

iana;

iana-servers;

iesg;

ietf;

irtf;

istf;

lacnic;

lanic;

rfc-editor;

ripe;

root-servers.