язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-1832-сон, Молия вазирлигининг 37-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/8-22-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонида кўзда тутилган товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорини ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида"ги 19.05.2008 й. Қарори (АВ томонидан 30.05.2008 й. 1170-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.05.2008 й.

N 1170-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2008 й.

N ЭГ-01/10-1832


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

19.05.2008 й.

N 37


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

19.05.2008 й.

N 01-02/8-22


ҚАРОРИ



"Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонида

кўзда тутилган товарларнинг ТИФ ТН бўйича

кодларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорини

ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида


(2008 йил 9 июндан кучга киради)



Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6 ва 7-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли "Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2002 йил 14 августдаги ЭГ-01/12-3313, 97 ва 02/20-18-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги ПФ-3080-сонли Фармонида кўзда тутилган товарларнинг ТИФ ТН бўйича кодларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (2002 йил 3 сентябрь, рўйхат рақами 1170 - Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2002 йил 17-18-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги билан келишилган.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

  

Э. Ғаниев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2008 йил, 22-23-сон, 215-модда.