язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.07.2013 й. 198-сон "ZiyoNET" таълим ахборот тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.07.2013 й.

N 198



"ZIYONET" ТАЪЛИМ АХБОРОТ

ТАРМОҒИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида" 2005 йил 28 сентябрдаги ПҚ-191-сон қарорига мувофиқ "ZiyoNET" таълим ахборот тармоғини янада такомиллаштириш, унинг сифатини ошириш ҳамда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг "ZiyoNET" тармоғидан фойдаланишини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясини умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва мамлакатнинг бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларини "ZiyoNET" тармоғига улаш бўйича оператор этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. "Ўзбектелеком" акциядорлик компанияси:

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг тузилган шартномаларга мувофиқ "ZiyoNET" тармоғининг ахборот ресурсларидан белгиланган тартибда узлуксиз фойдаланишини;

умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар таълими муассасалари (касб-ҳунар мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлар), олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий ташкилотларга "ZiyoNET" тармоғидан фойдаланиш хизматларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат ва тарифлар бўйича кўрсатилишини таъминласин.

3. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларни телефонлаштириш ва "ZiyoNET" тармоғига улаш бўйича жадвални тасдиқласин.


4. Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш бир ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "ZiyoNET" тармоғи ахборот ресурсларининг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартибини тасдиқласин, унга Ўзбекистон Республикаси давлат органларининг илмий-таълим ресурслари, сайтлари ҳамда Интернет тармоғи миллий сегменти сайтларини киритишни назарда тутсин.


5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Маданият вазирлиги, Ёшлар иттифоқи ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар:

телефонлаштириш ва "ZiyoNET" тармоғига улаш жадвалига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоят халқ таълими бошқармалари, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасалар билан "Ўзбектелеком" акциядорлик компаниясининг филиаллари ўртасида шартномалар тузиш ташкил этилишини, шунингдек тузилган шартномалар бўйича кўрсатилган хизматлар ва бажарилган ишлар учун ўз вақтида ҳақ тўланишини;

маҳаллий тармоқларни ташкил этиш йўли билан умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари, олий таълим муассасалари, ёшлар ташкилотлари, ахборот-кутубхона муассасалари, музейлар ва бошқа таълим, илмий ва маданий-маърифий муассасаларнинг "ZiyoNET" тармоғи ресурсларидан кенг фойдаланишини таъминласинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "ZiyoNET" ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида" 2005 йил 28 декабрдаги 282-сон қарорининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Х.М. Мирзоҳидов зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2013 йил 15 июль, 28-сон, 362-модда