язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Адлия вазирининг 12.05.2004 й. 109-мҳ-сон "Ахборот-компьютер тармоқлари тузиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги Низомни давлат реестридан чиқариш ҳақида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

12.05.2004 й.

N 109-мҳ


БУЙРУҒИ



Ахборот-компьютер тармоқлари тузиш

лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини

экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги низомни

давлат реестридан чиқариш ҳақида


(2004 йил 12 майда давлат реестридан чиқарилди)



"Ахборотлаштириш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Адлия вазирлигининг 2004 йил 5 майдаги хулосасига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва 2000 йил 19 майдаги 197-сон "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг меъёрий ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1995 йил 31 январда 121-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган "Ахборот-компьютер тармоқлари тузиш лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини экспертизадан ўтказиш тўғрисида"ги низом давлат реестридан чиқарилсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Фан ва технологиялар маркази мазкур ҳужжатнинг давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказиши лозимлиги маълумот учун қабул қилинсин.


3. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Р.М. Каримов) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқарилганлигини барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Б.М. Тойжонов) мазкур буйруқни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


5. Мазкур буйруқнинг бажарилишини назорат қилиш Вазир ўринбосари Х.М. Содиқов зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                               А. Полвон-зода



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 227-модда.