язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Маълумотларни тармоқлар орқали узатишни ташкиллаштириш. Интернет/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.04.1998 й. 150-сон "Идоралараро ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.04.1998 й.

N 150



ИДОРАЛАРАРО АХБОРОТ-КОМПЬЮТЕР

ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Республика вазирликлари ва идоралари ўртасида ахборотни тезкорлик билан айирбошлаш, маълумотлар базаси ташкил этилишини мувофиқлаштириш, ҳужжатлар айланишини электрон асосга босқичма-босқич ўтказиш ва жаҳон ахборот маконига қўшилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти томонидан Ўзбекистондаги БМТ Ваколатхонаси ва Жаҳон банкининг Ваколатхонаси билан биргаликда ташқи иқтисодий фаолиятнинг идоралараро ахборот-компьютер тармоғи (кейинги ўринларда идоралараро тармоқ деб аталади) ташкил этилиши лойиҳаси ишлаб чиқилганлиги;

лойиҳага мувофиқ ахборотнинг идоралараро айирбошланишини, шунингдек Интернет тармоғида ишлашни таъминловчи ахборот-компьютер тизими ўрнатилганлиги ва фойдаланишга топширилганлиги;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш Жаҳон банкининг 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги Институционал кредити ва БМТ Ривожланиш дастурининг 200 минг АҚШ доллари миқдоридаги гранти маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Белгилаб қўйилсинки "UzNet" хизмати фаолиятини маблағ билан таъминлаш 1999 йил 1 июлгача Жаҳон банки кредити, БМТ гранти ва ўз фаолияти ҳисобига, ушбу муддат тамом бўлгандан кейин эса - хўжалик ҳисобидаги ўз фаолияти ҳисобига амалга оширилади.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов