язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикасининг 05.09.2007 й. ЎРҚ-107-сон "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 19-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 21.06.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.08.2007 й. маъқулланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

05.09.2007 й.

N ЎРҚ-107



"ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

19-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 21 июнда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 24 августда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 20 августда қабул қилинган "Телекоммуникациялар тўғрисида"ги 822-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, N 9, 219-модда; 2004 йил, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 311-модда; 2006 йил, N 4, 157-модда) 19-моддасининг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Фавқулодда ҳолатларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзилалар, сув тошқинлари, ёнғинлар, эпидемиялар ва бошқалар) телекоммуникациялар соҳасидаги махсус ваколатли орган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ҳамда уларни марказлашган ҳолда бошқариш, шунингдек уларнинг ишлашини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш ҳуқуқига эга".


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                  И. Каримов



"Халқ сўзи", 2007 йил 6 сентябрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 35-36-сон, 353-модда


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2007 йил, 9-сон, 414-модда