язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.07.2005 й. ПҚ-127-сон "Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич) учун Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли кредити маблағларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.07.2005 й.

N ПҚ-127



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ        ТАРМОҒИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ (II БОСҚИЧ) УЧУН ЯПОНИЯ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК БАНКИНИНГ ИМТИЁЗЛИ

КРЕДИТИ МАБЛАҒЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Япония халқаро ҳамкорлик банки (JBIC) ўртасида 1999 йил 14 декабрдаги UZB - Р4-сонли Кредит битимида назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантириш лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит маблағларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Япония халқаро ҳамкорлик банкининг имтиёзли (12 692 млн. япон йенаси) кредити доирасида "Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (II босқич)" лойиҳасини амалга ошириш давомида жами 2 738,0 млн. япон йенаси миқдоридаги маблағ тежаб қолинди;

Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, молия ва иқтисодиёт вазирликлари, ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг JBIC имтиёзли кредити маблағларини қайта тақсимлаш ва шу маблағларнинг ўзлаштиришнинг узил-кесил муддатини 2006 йилнинг 10 октябригача узайтириш тўғрисидаги, шунингдек тежалган маблағлардан "Ўзбекистон Республикасининг телекоммуникация тармоғини ривожлантириш (кенгайтириш) (II босқич)" лойиҳасини молиялаштириш бўйича иловага* мувофиқ фойдаланишнинг йўналишлари тўғрисидаги таклифларини ҳисобга олган ҳолда Кредит битимига киритилган тузатишлар Япония халқаро ҳамкорлик банки томонидан маъқулланди.


2. Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги (А. Арипов), Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги (Н. Нажимов) мазкур Кредит битими доирасида тузилган контрактларга имтиёзли кредитнинг тежалган маблағларидан фойдаланишга доир қўшимча битимлар тузилиши ва экспертизадан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласинлар.


3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.