язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.10.1994 й. 502-сон "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш, реконструкция қилиш ва уларнинг иш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.10.1994 й.

N 502



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ТАРМОҚЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ

ВА УЛАРНИНГ ИШ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳоли ва халқ хўжалигининг бозор иқтисодиёти шароитларида замонавий техника-технология воситаларига асосланган узлуксиз телекоммуникация алоқаларига бўлган сифат жиҳатдан ўсган эҳтиёжларини қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Давлат мулки қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда Умумдавлат телекоммуникация алоқалари тармоғини реконструкция қилиш ва ривожлантириш Миллий дастури лойиҳасини, унда биринчи галдаги вазифалар сифатида 1997 йилгача Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида шаҳарлараро ва 400 минг номерли янги авлод шаҳар телефон станцияларини ишга туширишни, 1995 - 1997 йилларда республикада толали-оптик алоқа кабелларини, узатиш ва коммутация қилишнинг рақамли тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни, Ўзбекистон умумдавлат телекоммуникация тармоқларини хорижий компаниялар ва молия ташкилотлари капиталларини танлов асосида жалб қилиб акционерлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


2. Тармоқни модернизация қилиш ва ривожлантиришни маблағ билан қўллаб-қувватлашни таъминлаш мақсадида Алоқа вазирлигининг 2 млн. сўм устав фондига эга бўлган Республика акционерлик-тижорат банки - "Алоқабанк" ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирсин.

"Алоқабанк"нинг таъсисчилари этиб Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг корхоналари ва ташкилотлари белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Алоқабанк"ни ташкил этиш ва унинг фаолият кўрсатишга оид масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам берсин.

"Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўздеҳқончиликсаноатбанк" "Алоқабанк"ка активлар ва пассивларни бўлиш ведомостига мувофиқ белгиланган тартибда берсинлар.

3. Ўзбекистон ҳудудида Транс-Осиё-Европа толали-оптик алоқа линияси (Шанхай-Франкфурт) қурилишига муҳим аҳамият бериб, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари техник-иқтисодий асослашларга мувофиқ ер майдонлари ажратиш, лойиҳалаш, мазкур линияни қуриш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари умумдавлат алоқа тармоқлари техник воситалари асосида тармоқ ахборот тармоқларини яратишни Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг техник шартлари бўйича маълумотларни узатиш умумреспублика тармоғини модернизация қилиш ишларини маблағ билан таъминлашда албатта иштирок этган ҳолда амалга оширсинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги 15361-сон ҳарбий қисмнинг муддатли хизматдаги шахсий таркибини, асосан, алоқа тармоғидан ҳарбий хизматга чақирилувчилар ҳисобидан бутлашни амалга оширсин.

6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов