ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Ахборотлаштириш. Телекоммуникациялар тараққиёти /АВ 27.11.2007 й. 1742-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори билан тасдиқланган Умумий қоидаларнинг олдинги таҳрири
АВ 27.11.2007 й. 1742-сон билан рўйхатга олинган
Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори
билан тасдиқланган Умумий қоидаларнинг
олдинги таҳрири
АВ 25.05.2015 й. 1742-2-сон билан рўйхатга олинган
АТКРВ, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қароридан
олдинги таҳрири
2. Фавқулодда ҳолатларда телекоммуникациялар тармоқлари ва ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - Давлат қўмитаси деб юритилади) махсус истеъмолчилар, шунингдек телекоммуникациялар операторларининг телекоммуникация тармоқлари (алоқаси)ни бошқариш марказлари, тасарруфида идоравий телекоммуникациялар тармоқлари бўлган давлат ва хўжалик бошқарув органлари билан ҳамкорликда амалга оширилади. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)
4. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини марказлашган ҳолда бошқариш режимига ўтказиш тўғрисидаги қарор Давлат қўмитаси томонидан корхоналарнинг фуқаро муҳофазасини тайёр ҳолатга келтириш тўғрисида тегишли давлат ҳокимияти органларидан, белгиланган тартибда, олинган фармойиши асосида қабул қилинади. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)
6. Фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқлари ресурсларини марказлашган ҳолда бошқариш Давлат қўмитасининг бевосита бўйсунувида бўлган Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини Республика бошқариш маркази (кейинги ўринларда - РБМ деб юритилади) томонидан махсус истеъмолчилар, телекоммуникациялар ва идоравий тармоқлар операторларининг бошқариш марказлари билан биргаликда амалга оширилади. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)
8-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
Бошқа Алоқа маъмуриятлари ва операторлар билан ўзаро ҳамкорлик қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат қўмитаси билан икки томонлама тузилган битимлар асосида амалга оширилган бўлиши мумкин. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
9. Давлат қўмитасининг ЎзТТБТни марказлашган бошқариш режимига ўтказиш тўғрисидаги фармойиши РБМ, телекоммуникациялар операторлари ва идоравий тармоқлар эгаларига, шу жумладан фавқулодда ҳолатлар минтақасида жойлашганларга тезкорлик билан етказилади ҳамда бажарилиши учун мажбурий ҳисобланади. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)
12-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
фавқулодда ҳолатлар минтақаларидаги телекоммуникациялар тармоқларининг ҳолати, авария-тиклаш ишлари ўтказилишининг бориши ва уларни ўтказиш учун қўшимча ресурсларни жалб қилиш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни Давлат қўмитасига етказиш. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
13-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
фавқулодда ҳолатлар минтақасида сақланган телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш ёхуд улардан фойдаланишни тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш тўғрисидаги Давлат қўмитаси фармойишларини бажариш; (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
13-банд олтинчи хатбошининг олдинги таҳрири
фавқулодда ҳолатлар минтақаларидаги телекоммуникациялар тармоқларида авария вазиятларини ўз кучи билан ёки Давлат қўмитасининг Махсус авария-тиклаш бошқармасини жалб қилган ҳолда тугатиш. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги хатбоши)
16. Фавқулодда ҳолатларда Давлат қўмитаси, махсус истеъмолчилар, РБМ ва операторлар телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш марказлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик телекоммуникациялар тармоқларини тезкор-техник бошқаришнинг олдиндан ишлаб чиқилган ва келишилган алгоритмлари билан амалга оширилади. (АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қарори таҳриридаги банд)
АВ 12.08.2013 й. 1742-1-сон билан рўйхатга олинган
Давалоқақўм, МдВ, МХХ, ФВВ, ИИВ Қароридан
олдинги таҳрири
1-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири
махсус истеъмолчилар - телекоммуникациялар ресурслари устувор тартибда тақдим этиладиган алоҳида тоифадаги телекоммуникациялар хизматларининг истеъмолчилари ҳисобланган Қуролли кучлар Бирлашган штаби, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати;