язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.04.2007 й. 69-сон "Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.04.2007 й.

N 69



ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 20 февралдаги ПҚ-589-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги тўғрисидаги Низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 2 апрелдаги

69-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги

тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 2-банднинг тўққизинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишларни мувофиқлаштириш - Ўзбекистон телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш республика маркази";


2. 9-бандга қуйидаги таҳрирдаги ўн олтинчи хат боши қўшилсин:

"телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш, уларнинг самарали фаолиятини таъминлаш, телекоммуникациялар ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни ривожлантириш, телекоммуникациялар хизматларига бўлган эҳтиёжни янада тўлиқ қондириш учун телекоммуникациялар турли операторлари, идоравий тармоқлар эгалари тармоқларини мувофиқлаштирган ҳолда бошқариш тизимини яратиш, Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа ва миллий хавфсизлиги манфаатлари йўлида тармоқлардан устувор фойдаланишни таъминлаш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини ташкил этади";

ўн олтинчи - қирқ учинчи хат боши тегишли равишда ўн еттинчи-қирқ тўртинчи хат боши деб ҳисоблансин.


3. 13-банднинг бешинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"фавқулодда вазиятларда (ҳарбий ҳаракатлар, зилзила, сув тошқини, ёнғин, эпидемияларда ва бошқаларда) почта алоқаси, телекоммуникациялар ва ахборот тизимларининг ҳар қандай тармоқлари ва воситаларидан устувор фойдаланиш, уларнинг фаолият кўрсатишини чеклаш ёки тўхтатиб қўйиш, шунингдек телекоммуникациялар тармоқлари ва воситаларидан марказлаштирилган бошқариш, телекоммуникация хизматлари махсус истеъмолчиларининг телекоммуникациялар тармоқларидан ташқари".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 14-сон, 142-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2007 й., N 4, 17-модда.