язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.08.1998 й. 354-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телокоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.08.1998 й.

N 354



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 1997 ЙИЛ

28 АВГУСТДАГИ 420-СОН ҚАРОРИ БИЛАН

ТАСДИҚЛАНГАН ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА

ТЕЛОКОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий негизини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 августдаги 420-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги Низомга қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:


6-банднинг ўн олтинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополияси хўжалик юритувчи субъектларининг тарифлари давлат томонилан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматлари рўйхатини республика ва минтақавий (маҳаллий) даражаларда табиий монополиялар субъектларини давлат томонидан тартибга солиш органлари билан келишган ҳолда белгилайди;

почта ва телекоммуникация соҳаси табиий монополия хўжалик юритувчи субъектларининг давлат томонидан тартибга солиниши керак бўлган умумий фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматларига республика даражасидаги тарифларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгилайди";


ушбу банднинг ўн еттинчи-ўттиз иккинчи хат бошилари тегишлича ўн саккизинчи-ўттиз учинчи хат бошилар деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў.Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1998 й., 8-сон, 30-модда.