язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ахборот, ахборотлаштириш ва алоқа соҳасидаги бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1992 й. 406-сон "Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1992 й.

N 406



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

РАДИОЧАСТОТАЛАР БЎЙИЧА

ДАВЛАТ КОМИССИЯСИ

ТЎFРИСИДА


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ ҳамда радиочастоталарни режалаштириш, улардан фойдаланиш ва уларни белгилаш масалалари бўйича Халқаро электр алоқаси уюшмасида республика манфаатларини ифодалаш, ҳуқуқий ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссияси тузилсин.

2. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг илова қилинаётган Низоми тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси радиочастоталар бўйича Давлат комиссиясининг раиси этиб - Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси тайинлансин.


Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1992 й., N 9, 27-модда.