язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.06.2003 й. 289-сон "Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.06.2003 й.

N 289



НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ БЎЙИЧА

ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республика даражасида ва жойларда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш ишларининг таҳлили ишларни ташкил этиш тизимида камчиликлар мавжудлигидан ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талаблари бузилаётганлигидан далолат бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий ишчи гуруҳлари қониқарсиз ишлаётганлиги, шунингдек ваколатли органлар томонидан улар фаолияти устидан зарур назорат ўрнатилмаганлиги бундай ҳолатнинг сабабларидан биридир.

Шу муносабат билан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи органлар томонидан ўз вазифаларининг бажарилишига ҳамда республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятининг аниқ иш тартибини белгилашга катта аҳамаият берилади.

"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг Намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади;

нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудий комиссиялари томонидан қабул қилинади.


3. Қуйидагилар:

"Ўздавнефтгазинспекция"га Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари;

"Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги Низомни;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти бир ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, уларнинг амал қилиш муддатларини Нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низомга мувофиқлаштирсин ва лицензиатлар билан лицензия битимлари тузсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғилишларида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга ва намунавий таркибга мувофиқ нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

бир ой муддатда "Ўздавнефтгазинспекция" билан биргаликда ушбу қарор кучга киргунга қадар нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш ҳуқуқига лицензия олган лицензиатлар билан "Ўздавнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлимлари орқали лицензия битимлари тузилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси ушбу банднинг бажарилишини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

289-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Каримов А.Р.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, комиссия раиси


Турдиев У.Т.


-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари

Жўраев Т.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари


Восиқов А.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг бўлим бошлиғи


Шмакова Н.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг бошқарма бошлиғи


Султонов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғиндан сақлаш бош бошқармаси бўлими бошлиғининг ўринбосари


Доценко Н.П.

-

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи


Акбарходжаев Л.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавнефтгазинспекция" бошлиғи, комиссия котиби


Юнусов А.Н.

-

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг ўринбосари


Изоҳ: 1. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.

2. Комиссия зарурият бўлганда тегишли ихтисослик бўйича мутахассис - экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

289-сон қарорига

4-ИЛОВА



Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг

нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи

қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш

пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни

лицензиялаш комиссияларининг

НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Комиссия раиси


2. Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи


3. Вилоят молия бошқармаси бошлиғи


4. Вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи


5. Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий органи раҳбари

6. Вилоят стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи

Изоҳ: Комиссия зарурият бўлганда тегишли ихтисослик бўйича мутахассис - экспертларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 28 июндаги

289-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳрини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 7 сентябрдаги 382-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 33-модда) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомобиль ёнилғиси қуйиш шохобчаларининг ишини такомиллаштириш ва республика истеъмолчиларини нефть маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1998 йил 18 сентябрдаги 397-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 9-сон, 35-модда):


а) 1-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "хусусийлаштирилган" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


в) 4-бандда:

иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

тўртинчи хатбошидаги "хусусийлаштирилган" сўзи чиқариб ташлансин;

бешинчи хатбошидаги "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси" сўзлари "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) қарорга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) қарорга 3-илова номидаги, 1.3, 3.4 ва 3.5-бандлардаги "хусусийлаштирилган" сўзи чиқариб ташлансин.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 6, 50-модда.