язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар/ Банк операциялари/ Марказий банк Бошқарувининг 28.12.2015 й. 35/8-сон "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 12.01.2016 й. 1858-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

12.01.2016 й.

N 1858-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

28.12.2015 й.

N 35/8


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки депозит сертификатлари тўғрисидаги

низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 14 августдаги 17/3-сон қарори (рўйхат рақами 1858, 2008 йил 23 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 39-сон, 397-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатлари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Марказий банк раиси                                                   Ф. Муллажонов






Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Марказий

банки депозит сертификатлари тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартиришлар


1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги ва "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки депозит сертификатларини чиқариш, жойлаштириш, уларнинг муомалада бўлиш ва ҳақини тўлаш тартибини белгилайди.".


2. 8-банддаги "депозитарийларда" деган сўз "Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсида ёки инвестиция воситачиларида" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


3. 14-банддаги "депозитарийдаги ҳисобварақлардан" деган сўзлар "депо ҳисобварағидан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2016 йил 18 январь, 2-сон, 15-модда