Умная подшивка

Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Юридик шахсларга солиқ солиш / Солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими / Умумий масалалар /

Асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий захиралар, инвестициялар, ҳисоб-китобларни инвентарлаш ва ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлаш (СБХ, 1-сон, 2016 йил 5 январь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*



ИНВЕНТАРИЗАЦИЯ ЎТКАЗАМИЗ


2015 йил якунига етди, олдинда йиллик ҳисоботни тайёрлаш, ходимлар сонини ҳисоблаш ва янги йилдаги ҳисоб сиёсатини белгилаш ишлари турибди. Йиллик ҳисоботни тузишдан аввал мол-мулк ва мажбуриятларни инвентарлаш зарур. Бухгалтерлар ҳар йили ушбу таомилни ўтказишларига қарамай, инвентарлашни ўтказиш, расмийлаштириш ва унинг натижаларини акс эттиришга доир саволлар юзага келаверади. "Norma Ekspert" мутахассислари "ИНВЕНТАРИзация ЎТКАЗАМИЗ" қўлланмасида сизга инвентарлашни ўтказиш ва натижаларини расмийлаштириш қоидаларини эслатиб ўтадилар.


Инвентаризация қилиш (инвентарлаш)дан асосий мақсад мол-мулк ва мажбуриятларнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш ҳисобланади.

Инвентаризацияни ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС "Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш"га (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган, бундан кейин - 19-сон БҲМС) мувофиқ амалга оширилади.

Йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан инвентаризация шартлиги 19-сон БҲМСнинг 1.5-бандида қайд этилган. Бунда мол-мулкни инвентаризациялаш 2015 йил 1 октябридан кечиктирмай ўтказилганда йиллик ҳисоботни тузиш олдидан яна мазкур таомилни бажариш керак эмас.

Инвентаризацияни ўтказмаслик бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартибини бузиш деб қаралади, бунинг учун мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, - ЭКИҲнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солинади (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-1-моддаси).



ИНВЕНТАРИЗАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


1. Тайёргарлик кўриш. Мазкур босқичда инвентарлашни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади, ҳужжатлар тайёрланади. Хусусан, раҳбар инвентаризацияни ўтказиш тўғрисида буйруқ чиқаради (19-сон БҲМСга 1-илова шакли бўйича), унда инвентарлаш комиссияси аъзолари бўлган мансабдор шахсларнинг Ф.И.О., инвентаризацияни ўтказиш муддати, инвентарланаётган ҳисоб объектлари турлари сингари маълумотлар акс эттирилади (2-саҳифадаги буйруқни расмийлаштириш мисолига қаранг).


2. Инвентаризацияни ўтказиш. Корхонанинг қуйидаги мол-мулки ва мажбуриятлари (қарзи) инвентарланади:

асосий воситалар (АВ), номоддий активлар (НМА) ва товар-моддий захиралар (ТМЗ);

тугалланмаган ишлаб чиқариш ва келгуси даврлар харажатлари;

молиявий қўйилмалар;

пул маблағлари (кассадаги, банкдаги ҳисоб-китоб ва валюта ҳисобварақларидаги, йўлдаги), пул ҳужжатлари ва қатъий ҳисобот бланкалари;

дебиторлик ва кредиторлик қарзи (банклар, бюджет, харидорлар ва мол етказиб берувчилар, ходимлар, ҳисобдор шахслар ва бошқалар билан ҳисоб-китоблар);

корхонанинг мулки ҳисобланмаган мол-мулк (ижарага олинган асосий воситалар, ссуда шартномасига кўра олинган, масъул сақлашда бўлган товарлар, комиссияга қабул қилинган товарлар).

Инвентарлашни ўтказиш асосий воситалар, товар-моддий захиралар, нақд пул маблағлари, қатъий ҳисобот бланкаларини, шунингдек номоддий активлар, қимматли қоғозлар, қарзлар ва бошқаларга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатларни визуал кўздан кечириш ва ҳисоблашдан иборат.

Инвентаризация давомида ҳақиқатда аниқланган АВ объектлари, НМА, товар-моддий бойликлар бўйича инвентарлаш рўйхатлари расмийлаштирилади. Таъмирланиши тугалланмаган асосий воситалар, юклаб жўнатилган товарлар, йўлда бўлган товарлар, нақд пул маблағлари, келгуси давр харажатлари ҳамда дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар бўйича инвентаризация далолатномалари расмийлаштирилади.


3. Олинган маълумотлар таҳлили. Инвентаризация натижаларига кўра олинган маълумотлар таҳлил қилинади, яъни ҳақиқатда аниқланган маълумотлар бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилади.

Ҳисоб маълумотларида тафовутлар (мол-мулк ортиқчаси, камомади) аниқланганда инвентарлаш рўйхатига (далолатномаларига) асосан солиштириш қайдномалари тузилади, уларда бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан инвентарлаш рўйхатлари (далолатномалари) маълумотлари ўртасидаги тафовутлар акс эттирилади (19-сон БҲМСнинг 4-банди).


4. Натижаларни расмийлаштириш. Инвентаризациянинг якуний босқичи - текширув натижаларини ҳужжатлар билан расмийлаштириш. Инвентарлаш чоғида аниқланган натижалар натижалар қайдномасида умумлаштирилади (19-сон БҲМСга 5-илова).



АСОСИЙ ВОСИТАЛАР, НОМОДДИЙ

АКТИВЛАР, ТОВАР-МОДДИЙ ЗАХИРАЛАР

ВА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ИНВЕНТАРЛАШ


Асосий воситаларни инвентарлаш чоғида инвентарлаш карточкалари, инвентарлаш дафтарлари, рўйхатлари ва таҳлилий ҳисобнинг бошқа регистрлари, шунингдек техник ҳужжатлар (техник паспортлар, қўлланмалар ва бошқалар) текширилади. Текширилаётган объектлар натурада кўздан кечирилади, уларга оид маълумот инвентарлаш рўйхатига қайд этилади (19-сон БҲМСга 6-илова). Қуйидагиларга алоҳида рўйхатлар расмийлаштирилади:

ижарага олинган ёки масъулиятли сақлашда бўлган АВ, улар ижарага ёки сақлашга қабул қилинишига асос бўлган ҳужжатларни кўрсатган ҳолда;

фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган объектлар, уларни фойдаланишга топшириш вақти ҳақидаги маълумот ва уларни яроқсиз ҳолга келтирган сабабларни кўрсатган ҳолда.

Фойдаланишга яроқсиз ва тиклаб бўлмайдиган АВ аниқланганда комиссия аъзолари бунинг сабаблари аниқланганидан кейин талафотларни ҳисобдан чиқариш бўйича тегишли таклифларни (масалан, айбдор шахслар ҳисобига ундириш ёки айбдорлар аниқланмаган ҳолда харажатларга ҳисобдан чиқариш) тайёрлашлари керак. АВни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинганда раҳбарнинг буйруғи билан тугатиш комиссияси тайинланади, у Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 29.08.2004 йилда 1401-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ АВнинг алоҳида қисмларидан (деталларидан, металл чиқиндисидан ва б.) фойдаланиш имкониятини аниқлайди, уларни баҳолайди ва бошқа функцияларни бажаради.

Номоддий активларни (НМА) инвентарлашда ҳисобга олиш учун карточкалар, шунингдек ташкилотнинг НМАга (патентлар, гувоҳномалар, лицензиявий, муаллифлик шартномалари, тижорат концессияси шартномаларига ва б.) мутлақ ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади. Ушбу ҳужжатлар НМА бўйича ҳисоб маълумотлари (0400-"Номоддий активлар" гуруҳи ҳисобварақлари) билан солиштирилганда комиссия:

уларни ҳисобга қабул қилиш пайтида тўғри баҳоланганлиги ва балансда ўз вақтида акс эттирилганлигини аниқлайди;

эҳтимолий хатоларни аниқлайди, шу жумладан объектнинг НМА сифатида ҳисобга нотўғри қабул қилиниши ёки аксинча, қонун ҳужжатларига кўра НМА сифатида ҳисобга олиниши керак бўлган активлар уларнинг таркибига киритилмаслигини (масалан, 0400-ҳисобвараққа маълумотлар базасидан фойдаланишга оид мутлақ бўлмаган ҳуқуқлар хато равишда киритилган, ихтирога патент эса номоддий актив сифатида қайд этилмаган).

НМАни инвентарлаш натижалари ҳам эркин шаклда тузиладиган (асосий воситалар рўйхати шакли асос сифатида олиниши мумкин) ҳамда комиссия аъзолари ва корхона раҳбари томонидан имзоланадиган инвентарлаш далолатномасида умумлаштирилиши керак.

Молиявий қўйилмаларни (инвестицияларни) инвентарлашда комиссия корхонанинг қимматли қоғозлар харид қилишга ҳақиқатдаги харажатлари, бошқа корхоналарнинг устав капиталларига қўйилмалари, шунингдек бошқа ташкилотларга берган қарзларини текширади. Инвентарлашда:

молиявий қўйилмаларни тасдиқловчи ҳужжатлар: қимматли қоғозларни харид қилиш шартномалари, депо ҳисобварақларидан кўчирмалар, таъсис шартномалари, ҳисса тўғрисида гувоҳномалар, қарз шартномалари, тўлов топшириқномалари, банк кўчирмалари ва бошқа ҳужжатлар текширилади;

молиявий инвестициялар тўғри баҳоланганлиги ва ҳисобга олинганлиги аниқланади.

Аниқланган кўрсаткичлар 19-сон БҲМСга 15-иловага мувофиқ расмийлаштириладиган инвентарлаш рўйхатларига киритилади, улар асосида бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотлар билан ҳақиқатда мавжудлиги таққосланади. Тафовут аниқланганда солиштириш қайдномаси тўлдирилади.

Текширилаётган товар-моддий захиралар танлаб саналиши, тарозида тортилиши ва ўлчаниши керак. Уйилган ва арзон баҳоли катта буюмларга нисбатан истиснога йўл қўйилади - уларнинг сони техник ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади.

Товар-моддий бойликлар ҳар бир алоҳида номи бўйича номенклатура рақами, тури, гуруҳи, артикули, нави ва миқдори кўрсатилган ҳолда инвентарлаш рўйхатларига киритилади (19-сон БҲМСга 8-илова). Қуйидаги ТМЗга алоҳида рўйхатлар тузилади:

масъул сақлашда бўлган, ушбу қимматликлар сақлашга қабул қилинганлигини тасдиқловчи ҳужжатга ҳаволани кўрсатган ҳолда (19-сон БҲМСга 10-илова);

юклаб жўнатилган, бироқ харидорлар томонидан муддатида ҳақи тўланмаган ва бошқа корхоналар омборларида сақланаётган (19-сон БҲМСга 9-илова). Бундай қимматликларни инвентарлаш бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларидаги суммаларнинг асослилигини текширишдан иборат, уларга қараб номи (ҳужжатга кўра), миқдори ва қиймати (ҳисоб маълумотларига кўра), юклаб жўнатиш санаси, тегишли ҳисобварақларда ҳисобга олинишига асос бўлган ҳужжатлар (ҳисобварақ-фактуралар, юкхатлар ва б.) рақамлари бўйича ҳар бир жўнатма кўрсатилган ҳолда далолатномалар тузилади;

йўлда бўлган материаллар ва товарлар (19-сон БҲМСга 11-илова).

ТМЗ 2 ва ундан ортиқ кун текширилганда қайта ҳисобланган товарларга инвентарлаш ёрлиғи (19-сон БҲМСга 7-илова) расмийлаштирилади, у захиралар билан бирга сақланади.

...
Время: 0.0068
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск