Умная подшивка
Моҳир тахлам / Солиқ солиш / Солиқ ҳисоботи /4. 2015 йил тўртинчи чораги учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсиялар (СБХ, 5-сон, 2016 йил 2 февраль)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Жавоб газетанинг чиққан санасига ҳақиқийдир*
2015 ЙИЛ ТЎРТИНЧИ ЧОРАГИ УЧУН ЯГОНА
СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ ҲИСОБЛАШГА ДОИР
ТАВСИЯЛАР*
Ўтган йили биз I, II ва III чораклар учун ягона солиқ тўловини ҳисоблашга доир тавсияларни чоп этган эдик ("СБХ"нинг 14.04.2015 йилдаги 15-сони, 14.07.2015 йилдаги 28-29-сонлари ҳамда 6.10.2015 йилдаги 40-сонида). Тавсияларда турли фаолият соҳасидаги корхоналар учун солиқдан қисман озод қилиш, солиқ солинадиган базани камайтириш, солиқ ставкасини пасайтириш тарзидаги имтиёзларни ҳисобга олган ҳолда ЯСТни ҳисоблаш, Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобини (АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ва унга иловаларни, шунингдек ЯСТ энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича тушунтиришлар билан бирга вазиятлар кўриб чиқилган эди.
Бугун "Norma Ekspert" мутахассислари айнан шу вазиятлар асосида ЯСТ ҳисоб-китоби ва IV чорак учун ҳисоботларни тўлдиришга доир тавсияларни тайёрладилар.
Ягона солиқ тўлови солиқ солинадиган базадан ва белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади. Ягона солиқ тўловининг ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ортиб борувчи якун билан йилнинг ҳар чорагида ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади. Ягона солиқ тўлови: микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан - ҳисоб-китобни тақдим этиш муддатидан кечиктирмай; микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига кирмайдиган корхоналар томонидан - ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий ҳисобот топшириш муддатидан кечиктирмай тўланади. Солиқ кодексининг 360-моддаси 1, 4 ва 5-қисмлари. |
ДИҚҚАТ! Мисолларда ҳисоб-китоб минг сўмда кўрсатилган. ЯСТ бўйича ҳисоботда барча кўрсаткичлар сўмда бутун рақамларда кўрсатилган.
ЧАКАНА САВДО КОРХОНАСИ УЧУН ЯСТ
ҲИСОБ-КИТОБИ
Чакана савдо корхонаси Тошкентда солиқ ҳисобига олинган фаолият жойи бўйича озиқ-овқат товарларини (пишлоқ, колбаса маҳсулотлари, сут маҳсулотлари ва бошқаларни) сотади.
9 ойлик якунлари бўйича товар обороти 138 000 минг сўмни ташкил этди. Шундан:
нақд пул маблағлари - 68 500 минг сўм;
пластик карталарни қўллаган ҳолда - 68 500 минг сўм;
ҳисоб-китоб рақамига пул ўтказиш йўли билан (белгиланган лимит доирасида) - 1 000 минг сўм.
9 ойлик якунлари бўйича бюджетга 9 453,4 минг сўм ЯСТ, шу жумладан I ва II чорак учун 4 070,4 минг сўм қўшимча тўланди.
IV чоракда товар обороти 41 000 минг сўмни ташкил этди, шундан:
корхона кассасига нақд пул маблағлари - 13 000 минг сўм;
терминал орқали - 28 000
...