Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.2003 й. 361-сон "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.2003 й.

N 361



"ЎЗАВТОЙЎЛ" ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК

КОМПАНИЯСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ҲУЗУРИДАГИ РЕСПУБЛИКА ЙЎЛ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари қуриш ва улардан фойдаланишни бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 19 августдаги ПФ-3292-сон Фармонига мувофиқ ҳамда умумий фойдаланиладиган йўллар самарали сақланиши, таъмирланиши, реконструкция қилиниши ва қурилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришнинг юқори органи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланадиган Компания кенгаши ҳисобланади;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раиси компания Кенгаши тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бошқарув раисининг ўринбосарлари компания Кенгашининг тақдимномаси асосида, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар;

йўл-қурилиш ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари лавозимга тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимлари тақдимномасига кўра "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси томонидан тайинланади.


3. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов Вазирлар Маҳкамасининг Йўл-транспорт коммуникацияларини қуриш ва ривожлантириш комплекси билан биргаликда бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Компания кенгаши таркиби юзасидан таклифлар киритсин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси шартномалар ва мажбуриятлар бўйича "Ўзавтойўл" давлат концернининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг устав фонди умумий фойдаланиладиган автомобиль йўллари асосий фондлари ва ўзгартирилаётган "Ўзавтойўл" давлат концерни мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;

ҳудудий йўл-қурилиш ташкилотларининг устав фондлари маҳаллий аҳамиятга (вилоят аҳамиятига) эга бўлган умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг уларга бериладиган асосий фондлари, шунингдек ўзгартирилаётган ҳудудий давлат-акциядорлик бирлашмаларининг мол-мулки ҳисобига ҳосил бўлади;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясини ташкил этиш жараёнида чиқарилган акциялар давлат мулки ҳисобланади ва сотилмаслиги ёки бошқача бегоналаштирилмаслиги керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси бир ой муддатда:

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компаниясининг устави ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласинлар;

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлмаган корхоналарни хатловдан ўтказсинлар ҳамда уларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар;


6. "Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар йўл хўжалиги тизими корхоналари ва ташкилотлари ўзгартирилиши муносабати билан текин оладиган мол-мулк, асосий ва айланма воситалар бўйича даромад (фойда) солиғидан озод қилинсин.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгаши таркиби 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

8. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда моддий таъминот, ижтимоий ва транспорт хизмати кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.


9. Белгилаб қўйилсинки:

Республика йўл жамғармаси маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгашига юкланади;

Республика йўл жамғармасининг ноқонуний сарфланган ва мақсадли фойдаланилмаган маблағлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамғармага ундириб олинади.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика йўл жамғармаси маблағларидан фойдаланилишини текшириб чиқсин, харажатларнинг мақсадли йўналтирилганлиги ва самарадорлигига, шунингдек асбоб-ускуналар ва товар-моддий бойликлар сотиб олишга тузилган контрактларга, шу жумладан импорт контрактларга алоҳида эътиборни қаратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси йўл хўжалиги тизимида танлов савдолари (тендерлар) ташкил этилиши ва ўтказилиши устидан назоратни таъминласин ҳамда танлов савдолари натижаларига кўра тузилган шартномалар бажарилишининг мониторингини олиб борсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси унга Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига маблағлар тўпланишини таъминлаш функциялари юкланганлигини ҳисобга олган ҳолда:

икки ҳафта муддатда ходимларнинг белгиланган сони доирасида марказий аппаратда ходимлар сони 4 кишидан иборат бўлган тегишли бўлим, вилоят бошқармаларида 3 кишидан ортиқ бўлмаган сектор ташкил этсин, шунингдек туман ва шаҳар солиқ инспекциялари тузилмасига зарур ўзгартиришлар киритсин;

2003 йил 1 октябрга қадар Республика йўл жамғармасига маблағлар тушишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш функцияларини бажарувчи кадрларнинг ўқишини ўтказсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

361-сон қарорига

7-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги

Республика йўл жамғармасини бошқариш кенгаши

ТАРКИБИ

Нурмуродов М.Б.

-

Молия вазири, Кенгаш раиси


Саидова Г.К.

-

Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раисининг ўринбосари


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ниёзов С.М.

-

Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Холматов Б.З.

-

Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари


Усманов А.Т.

-

Ички ишлар вазирининг ўринбосари


Мажитов Ш.Х.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


Шоисматов Э.Р.

-

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Ҳасанов Ў.Ҳ.

-

"Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Баҳромов А.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раиси


лавозимига кўра

-

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси раиси

Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик жамияти раиси

Кучерский Н.И.

-

Навоий кон-металлургия комбинати бош директори

Фармонов А.Қ.

-

"Ўзметкомбинат" бирлашмаси бош директори


Санақулов К.С.

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядрлик жамияти бош директори вазифасини бажарувчи


лавозимига кўра

-

"Ўзавтойўл" давлат-акциядорлик компанияси раисининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Республика йўл жамғармасининг ижро этувчи директори

Изоҳ. Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Кенгаш таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 21 августдаги

361-сон қарорига

9-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон автомобиль йўллари қуриш ва фойдаланиш ("Ўзавтойўл") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1993 йил 5 февралдаги 58-сон қарори.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 26-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 1996 йил 21 майдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 5-сон, 16-модда).


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика йўл жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 5 июлдаги 334-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1996 йил 30 декабрдаги 466-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 12-сон, 39-модда).


5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўзгартириш ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1997 йил 30 январдаги 56-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига киритилаётган Ўзгартиришларнинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 1-сон, 3-модда).


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларини ўз кучини тўлиқ ва қисман йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 3 февралдаги 55-сон қарорига 2-илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 2-сон, 6-модда).


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда уларнинг баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2000 йил 11 апрелдаги 140-сон қарорига 1-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 18-модда).


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 19 майдаги 193-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 5-сон, 24-модда).


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 2 октябрдаги 375-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 63-модда).


10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2000 йил 2 октябрдаги 380-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 10-сон, 64-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2002 йил 30 декабрдаги 455-сон қарорига 26-илованинг 1-банди.


12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2003 йил 14 январдаги 17-сон қарорига 1-илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 7-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2003 й., 15-16-сон, 132-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 8, 74-модда.












































Время: 0.1429
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск