язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қишлоқ ва сув хўжалиги/ Қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.02.2004 й. 87-сон "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича республика комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.02.2004 й.

N 87



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ    ЧУҚУРЛАШТИРИШ

БЎЙИЧА РЕСПУБЛИКА КОМИССИЯСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, қишлоқда бозор принциплари ва муносабатларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги корхоналарини бозор шарт-шароитлари ва талабларига жадал мослаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ;

Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қабул қилинган ҳужжатларнинг амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш бўйича Ҳукумат комиссиясини тузиш тўғрисида" 2003 йил 19 июндаги 278-сон қарори билан тузилган Ҳукумат комиссияси вазифалари ва функцияларининг қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларга оид қисми Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссиясига берилсин.


3. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш соҳасидаги қонун ҳужжатларини амалга оширишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида" 1998 йил 3 июлдаги 281-сон қарорининг 4-банди ҳамда қарорга 2-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари билан тузилган комиссиялар ва кенгашлар таркибларини тасдиқлаш тўғрисида" 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 12-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                         И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 25 февралдаги

87-сон қарорига

1-ИЛОВА



Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни

чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


Азимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


лавозими бўйича


Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг етакчи мутахассиси, Республика комиссияси ҳузуридаги ишчи гуруҳ раҳбари, Комиссия котиби



Комиссия аъзолари:


Жўраев А.М.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири


Нурмуродов М.Б.

-

Молия вазири


Обидов О.О.

-

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири


Асқаров М.А.

-

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

лавозимига кўра

-

Ер ресурлари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси


Қудратов Ғ.С.

-

Давлат статистика қўмитаси раиси


Полвон-зода А.А.

-

Адлия вазири


Абдусаломов М.Э.

-

Олий хўжалик суди раиси


Ёқубжонов О.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари (келишув бўйича)


Бронштейн В.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони бош консультанти (келишув бўйича)


лавозимига кўра

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

Салимов А.Х.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Нурматов Ш.


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг бош директори


Жумагелдиев М.Р.

-

Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Ҳаитов А.

-

Иқтисодий ночор корхоналар ишлари қўмитаси раисининг ўринбосари


Возненко А.Н.

-

"Ўзкимёсаноат" компанияси раиси вазифасини бажарувчи


Аҳмедов Ш.

-

"Ўзнефтмаҳсулот" компанияси раиси


Отажонов Н.С.

-

"Ўзагротехсаноатхолдинг" АЖ бошқаруви раиси

лавозимига кўра


-

"Ўзшаробсаноат" АЖ бошқаруви раиси

Холов М.Х.

-

"Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси раиси


Юсупов Б.Т.

-

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Шайхов А.Э.

-

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси

Абдуллаев С.


Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори


Боймуратов А.Ж.

-

"Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси

Тошмуродов Ш.М.

-

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ бошқарувининг раиси

Казиев П.Р.

-

"Ўзагросуғурта" давлат-акциядорлик суғурта компанияси бошқаруви раиси


лавозимига кўра*


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари

Изохлар:

*) Аниқ вазиятга қараб вилоятлар ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалаларига мутасаддилик қилувчи биринчи ўринбосарлари комиссия аъзолари бўлишлари мумкин.

Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда комиссия таркибига уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 8-сон, 97-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 2, 15-модда.